Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Ким эканинг эмас, ким билан бирга эканлигинг муҳим

Иймоннинг шарти олтидир, булар ишонилиши керак бўлган нарсалардир. Бу олти шартга ишондим дейиш билан ҳосил бўлган иймоннинг давомли бўлиши учун бошқа нарсалар ҳам даркор. Масалан, ибодатлар иймондан парча бўлмаса ҳам, фарз эканлигига инониш иймондандир. Бир киши, намознинг фарз эканлигига ишонмаса иймони бўлмайди.

Бундан ташқари иймоннинг тамали ва энг муҳим аломати бўлган, яна бир асосий шарти борки, ҳубб-у филлаҳ ва буғд-у филлаҳдир. Яъни Аллоҳу таолонинг севганларини севиш ва Аллоҳу таолонинг севмаганларини севмасликдир. Чунки ҳадиси шарифда, дунёда бир-бирини севганлар, охиратда ҳам бирга бўлишади деб марҳамат қилинган.

Батафсил

Маййит учун қурбон сўйиш

Савол: Маййит учун сўйиладиган қурбонлик қандай бўлиши лозим? 

Жавоб:

1. Савобини вафот этганларга ҳадя қилиш учун сўйиладиган қурбонлик ҳам бошқа қурбонликлардек фақат Аллоҳ розилиги учун сўйилади. Сўйилган қурбонликнинг савобини ўлганларга ҳадя қилиш мумкин. Хоҳ фарз, хоҳ нофила, хоҳлаган ибодатни бажараётганда ёки бажариб бўлгандан кейин савобини ўлик-тирик хоҳлаган одамга бахшида қилиш мумкин. Намоз, рўза, ҳаж, умра, садақа, Қуръони карим ўқиш, авлиёнинг қабрини зиёрат қилиш, қурбонлик, зикр каби ибодатларнинг савобларини ҳам ўзгаларга ҳадя қилиши мумкин.

Батафсил

Ақиқа дегани нима?

Савол: Ақиқа моли нима? 

Жавоб: Ақиқа фарзанд неъмати эвазига Аллоҳу таолога шукр қилиш учун мол сўйишдир. Ақиқага сўйиладиган мол қурбонликка сўйиладиган мол каби бўлиши керак. 

Ақиқа молини кейин сўйса ҳам бўлади. Ҳамма вақт сўйиш мумкин. Қурбон байрамида ҳам сўйса бўлади. Расулуллоҳнинг нубувватдан кейин ўзлари учун ақиқа сўйганликлари “Ширъа”да ёзилган. "Ақиқа қурбони" ақиқанинг номи бўлгани учун "ақиқа қурбонлиги" дейилса ҳам қурбон байрамида сўйилиши лозим эмас. Агар киши “Ақиқа қурбонимни қурбон қиламан” деса, қурбон байрамида сўяди.

Батафсил