Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Қурбонликни кимлар сўйиши керак

Савол: Моддий аҳволи яхши бўлган бир оила нечта қурбонлик мол сўйиши лозим? 

Жавоб: Оила аъзоларидан ҳар бирининг қурбон ва закот нисоби бўлак бўлади. Оилада динан бой одам нечта бўлса, шунча қурбонлик сўйишади.

Савол: Даромади яхши бўлган аёл кишининг қурбонлик сўйиши керакми? Ёки эри сўядиган бўлса кифоями?

Жавоб: Нисоб миқдорига етган кишининг қурбонлик сўйиши лозим. Эр-хотин бой бўлса, иккаласи ҳам сўйиши керак. Иккаласи ҳам фақир бўлса, у ҳолда иккаласи ҳам сўймайди. Яъни бой бўлгани сўяди, фақир бўлгани сўймайди. Лекин фақир киши сўйса ҳам зарари йўқ, савоб бўлади.

Батафсил

Қурбонлик қандай сўйилади?

Савол: Қурбонлик сўйилаётганда нималарга диққат қилиш лозим? 

Жавоб: Молни сўйишда қуйидагиларга диққат қилиш керак: 

1. Аввал тизза бўйи чуқур қазилади. Қурбонликнинг кўзлари латта билан боғланади. Қиблага қаратилиб, чап тарафи билан ётқизилади. Буқа, новвос каби йирик қорамолларни қулай сўйилиши учун илгакка осиш жоиз. Бўғзи чуқур ёнига келтирилади. Олдинги иккита ва битта орқа оёқлари учларидан бирга боғланади. Уч марта байрам такбири ўқилади. Сўнгра “Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар” деб, туядан бошқа моллар бўғзидан сўйилади.

Батафсил

Мол сўйилаётганда макруҳ бўлган нарсалар

Савол: Мол сўйилаётганда макруҳ бўлган нарсалар нима?

Жавоб: Қуйида баъзиларини келтирамиз:

1. Қурбон қилинадиган молни сўйиладиган жойга судраб келтириш, сабабсиз озорлаш.

2. Пичоқларни молни ётқизиб қўйгандан кейин чархлаш ва бир молни бошқасининг кўз ўнгида сўйиш.

3. Совушни бошламасдан, яъни типирчилаши тинмасдан орқа мияни кесиб ташлаш. 

Батафсил