Гўдаклар ва нажосат
Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?
Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)
Савол: Шофеъий мазҳабида эмизикли гўдакнинг сийдиги нажсми?
Жавоб: Шофеъий мазҳабида эмизикли ўғил гўдакнинг идрори енгил нажосат ҳисобланади. Сиқиб ташлагандан ёки қуритгандан кейин устига сув сепгач, оқмаса ҳам тоза бўлади. Ўғил гўдак сутдан ўзга егуликдан бир марта еса ҳам ёки икки ёшдан ошгач, идрори оғир нажосатга айланади. Сут эмадиган қиз гўдакнинг идрори ҳамма вақт оғир нажосат саналади, сув билан ювмагунча тозаланмайди.
Савол: Фақатгина сут эмадиган гўдакнинг идрори нажсми?
Жавоб: Ҳанафийда нажс бўлади. Шофеъийда ўғил боланики нажс эмас.