Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Зарурат ва фитна пайтида

Савол: Ҳаромга ҳалол ёки ҳаром нарса учун Аллоҳ рози бўлсин деган одамнинг кофир бўлиши дин китобларида ёзилган. Биз намоз ўқийдиган ҳижобли аёллармиз. Тўй-байрамларда баъзан бегона эркаклар билан қўл олишиб ёки юзимизни юзига текказиб кўришишга тўғри келади. Бизни ўпган қари эркакларга Аллоҳ рози бўлсин десак куфр бўладими? Мақсадимиз ҳаромга ҳалол дейиш эмас. Ташаккур айтишга ўхшаган нарса. Шунда ҳам барибир куфрга тушган бўламизми? Баъзилар сиз куфрга тушяпсиз дейишмоқда.

Жавоб: Бир ҳадиси шариф маоли қуйидагича:

“Билмасдан туриб фатво берган одамга ердаги ва кўкдаги фаришталар лаънат айтишади.” (Ибни Лаъл)

Мусулмонга кофир дейиш жуда таҳликали. Бундай ҳолатдан қутулиш йўли бор бўлса, шуни топиш керак. Чунки қайси сўз куфр, қайси сўз куфр эмас, билиш шарт.

Батафсил

Аёлларнинг овози ҳаромми?

Савол: Баъзи кишилар аёларнинг эркаклар билан гаплашишига ҳалол дейишади. Бу ҳаром эмасми?

Жавоб: Исломиятнинг ҳукмлари 23 йил мобайнида келди. Ҳижоб ҳақидаги оят келишидан аввалги воқеаларни асос олиб, бегона эркаклар билан гаплашишни мубоҳ деб билиш нотўғри. Маст қилувчи ичимликлар ҳам ҳаром қилинишидан аввал гуноҳ эмасди. Ўша пайтгача бўлган воқеаларни мисол келтириб, "қаранг, асри саодатда спиртли ичимликлар ичиларди" дея ичкиликка мубоҳ деб бўладими? Аввалги пайғамбарларнинг динларидаги воқеаларни далил сифатида кўрсатиб, аёллар билан бемалол гаплашиш жоиз дейиш қанчалик тўғри бўлади? Ҳазрати Одам замонида, ҳозир никоҳланиш ҳаром бўлган баъзи кишилар билан уйланиш жоиз эди. Кейинчалик ҳаром қилинди. Ҳозирги ҳолатлар учун ўша замонлардаги ҳукмларни далил қилиб бўладими?

Жория (чўри)ларнинг қўшиқ айтишлари ҳур аёлларга ўрнак бўла олмайди.

Батафсил

Назрга тегишли савол-жавоблар

           Савол: Қурбон байрами куни рўза тутаман деб назр қилдим. Ҳайит куни рўза тутилмайдигани учун энди рўзани бошқа куни тутишим керакми?

Жавоб: Ҳа, бошқа кун тутиш лозим бўлади.

Савол: Бир киши Аллоҳу таолонинг розилиги учун рўза тутаман деса, лекин неча кун тутишини айтмаса, рўза тутиши керакми?

Жавоб: Ҳа, бу рўзаси назр бўлади ва уч кун рўза тутиши лозим.

Савол: Икки ой аввал ўғил фарзандлик бўлдим. Бу фарзандимиз учун кексайиб қолган бувиси “Бола соғ-саломат туғилса, уч кун рўза тутаман” деганди. Энди хасталангани учун рўза тута олмаяпти. Нима қилиши керак?

Жавоб: Соғайгунгача кутади. Агар соғайиб кетишининг имкони бўлмаса, қасам каффорати беради.

Батафсил