Муҳим эслатма
1. Имсок ва намоз вақтлари ҳисобида асос олинган усул ва қоидалар
Туркистон тақвимининг қозоқча, русча нашрларида ва интернетдаги www.namazvakti.com, www.turktakvim.com, www.ahlisunnat.com, www.islamdini.kz, www.veraislam.ru, www.namaztimes.com, www.namaztimes.kz, www.kuntizbe.kz адресларимиздаги веб саҳифаларимизда билдирилган намоз вақтлари Усмоний олимларининг энг юксак мақоми бўлган “Машиҳати исломия” тайёрлаган 1334 (м.1916) йилининг “Илмия солномаси” номли тақвимда ва Истанбул университети Қандилли расадхонасининг 1958 йилги ва 14-сонли “Туркияга махсус авкоти шариа” китобидаги усулларга кўра ҳисобланган. Бу намоз вақтларини Ҳанафий, Шофеъий, Моликий ва Ханбалий мазҳабларига мансуб бўлган бутун мусулмонларнинг барчаси фойдаланиши керак.
Тасдиқ этилган бу вақтлар учун 1926 йилдаги “Тақвими Зиё”да айтиладики: “Ушбу тақвим Диёнат ишлари Риёсати ҳайъати мушовараси тарафидан тадқиқ этилиб, риёсати жалиланинг тасдиқи билан таб этилган.”
Дин ишларида ислом олимларининг ва астрономларининг тасдиқлаган намоз вақтларини ўзгартирмаслик лозим. Ҳамди Язир “Сабил ур рашод” мажмуасининг 22-жилдида бу борада батафсил билдирган.
Ҳақиқий дин одамларидан ва ҳайъат (астроном) илмий мутахассислардан тузилган тақвим ҳайъатининг энг замонавий воситалар билан олиб борган кузатув ва ҳисоблар орқали аниқланган намоз вақтлари ислом олимлари асрлар давомида фойдаланиб келаётган “Рубъи доира” орқали ҳисобланган вақтлар билан айни эканлигини кўрдик.
2. Ибодатлар қабул бўлиши учун тўғри вақтда бажарилиши керак.
Албатта, рўза ва намозларимизни тўғри вақтларда адо этишимиз керак. Чунки тўғри эканлигига ҳеч тараддуд қилинмаган вақтлардан аввал ўқилган намозлар ҳам саҳиҳ бўлмайди, ҳам катта гуноҳ бўлади. Дарҳақиқат Ибни Нужайм Зайн ул обидин “Кабоир ва сағоир” китобида айтадики: “Фарз намозларни [нотўғри вақтларни кўрсатадиган тақвимлардаги вақтлар билан] вақти киришдан аввал ҳамда вақти чиқиб кетганидан кейин ўқиш катта гуноҳдир.”
Исмлари ва асарлари том-том китобларни тўлдирган ислом астроном олимлари ислом олимларининг носс (Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар) билан билдирган кўк юзидаги намоз вақтлари билан боғлиқ аломатларга мос ҳисобсиз расадлар, нозик ва ҳассос ҳисоблар қўлга киритган маълумотларнинг барини қийматли асарлари билан бизга мерос қилиб қолдиришган ва омонат қилишган. Бу қийматли китобларида намоз ва рўза вақтларини белгилашга оид ҳисоб усулини ва қоидаларини билдиришган. Бу усул ва қоидалар асрлар давомида ишлатилиб келган. Тараддудга, шубҳага тушиладиган ҳеч бир хусус қолдиришмаган. Тўғри вақтларни билдирган тақвимларда ва интернет сайтларимизда ҳам бу билдирилган усул ва қоидаларга кўра, намоз ва рўза вақтлари ҳисоб қилиниб, эълон қилинмоқда.
Намознинг саҳиҳ бўлиши учун ҳам вақтида ўқиш, ҳам вақтида ўқиганлигини билиш, шубҳа қилмаслик лозим ва фарздир. Ибни Обидин “Радд ул мухтор”ининг 1307 йилги нашрининг 342-саҳифасида ва бунинг Аҳмад Довудўғли таржимасининг 2-жилд 40-саҳифасида ҳамда “Фатҳ ул қодир”да бир фиқҳ қоидаси ёзилган: “Намознинг саҳиҳ бўлиши учун вақти киргандан кейин ўқилиши вақтида ўқиганини билиш шартдир. Вақтнинг кирганига шубҳа қилиб ўқиса, сўнгра ўз вақтида ўқиганини билса, бу намози саҳиҳ бўлмайди.” Ибни Обидин буни билдириб “Нур ил изоҳ ва бошқа китобларда ҳам шундай айтилган. Ал Ашбоҳнинг ният бахсида ҳам шундай дейилган” деб ёзган. Бундан ташқари Шофеъий “Ал Анвар” ва Моликий “Ал муқаддаматул иззия” шарҳида ҳамда “Мизон ул кубро”да ҳам шундай ёзилган.
Рўза ва намоз вақтларининг фарқли бўлган ҳолатда тўғри вақтларга кўра ибодатларимизни бажаришимиз керак бўлиши ислом олимларининг буюрган шубҳасиз бир қоида ва ҳукмдир. Тўғри битта бўлади. Ўлчови эса ислом олимларининг билдирган усул ва қоидалардир. Бу усул ва қоидаларга мос ҳисоб-китоблар қилинганда айни натижаларнинг чиқиши илмий ҳақиқат. Буларга ҳарфма-ҳарф амал қилиниб, изоҳларга чалғимай қилинган ҳисобларнинг тўғри бўлиши, баъзи тўғри маълумотларни билдириб, бу билдирилганларга зид, шахсий қараш, изоҳ, тушунча ва қаноатлар билан қилинадиган татбиқларнинг эса янглиш бўлиши маълумдир.
3. Тамкин муддати
Ҳар қандай бир намознинг астрономик формулалар билан ҳақиқий уфққа кўра бўлган вақтидан (астрономик ҳисоб билан топилган вақтидан) тўғри вақт бўлган шаърийц вақтини топиш учун “Тамкин муддати” ишлатилади. Яъни, Тамкин муддати ҳақиқий уфққа кўра, астрономик формулалар билан топилган вақтлари ислом олимларининг асарларида намоз вақтлари учун айтган, само куррасидаги аломатлари бўлган шаърий вақтларга олиб келадиган вақтдир.
Ҳар бир шаҳар учун бутун намоз вақтларида ишлатиладиган ўртача “тамкин муддати” бор. Ҳар намоз вақти учун бошқа-бошқа тамкинлар бўлмайди. Қуёшнинг чиқиши ва ботишида ишлатилиши зарурий эканлиги билдирилган тамкин муддатининг, айнан имсок, хуфтон ва бошқа бутун намоз вақтларида ҳам ишлатилиши зарурийдир. Тамкин муддатини шунчаки эҳтиёткорлик деб ўйлаб, имсок вақтини 3-4 дақиқа кечиктирган ва шомни 3-4 дақиқа эрта бошлаган кишининг рўзаси ва намози фосид бўлиши, яъни бузилиши “Дурр-и якто”да ёзилган.
Бир шаҳарнинг энг баланд жойига махсус бўлган тамкин вақти ўзгартирилмайди. Тамкин вақтини камайтирадиган бўлса, пешин ва ундан кейинги намозлар вақтларидан аввал ўқилган бўлади. Рўзада ҳам саҳарлик вақти ўтиб кетганидан кейин бошлаган бўлади. Бу намоз ва рўзалар саҳиҳ бўлмайди. Авваллари тамкин вақтини ҳеч ким ўзгартирмаган, бутун олимлар, авлиёлар, шайхулисломлар, муфтилар, бутун мусулмонлар асрлар давомида намозларини бу шарий вақтларда ўқиб, рўзаларини ҳам мана шу шарий вақтларда бошлаганлар. Ҳозир ҳам ҳар бир мусулмоннинг бу ижмои муслиминдан ажралмаслиги лозим.
4. Имсок вақтида қуёшнинг иртифоси (Уфқ остидаги юксаклик даражаси)
“Туркия тақвими” тайёрлаган, интернетда ҳам нашр этиладиган вақтларда ва имсокияларда тамкин замони билан намоз вақтларига оид бўлган қуёшнинг шарий уфқдан иртифо завиялари, яъни уфқдан юксаклик бурчаклари ҳеч ўзгартирилмаган, намоз ва рўза вақтлари тўғри билдирилган. Тўрт мазҳабда ҳам имсок вақти “шарий кеча”нинг сўнгида бошланади. Яъни “Фажри содиқ” дейиладиган оқликнинг шарқдаги уфқи зоҳирий (кўриниб турган уфқ) чизиғининг бир нуқтасида кўриниши билан бошланади. Рўза ҳам шу вақтда бошланади. яъни қуёш уфқи зоҳирий чизиғига 19 даража яқинлашганда бошланади.
Ислом астроном олими Аҳмад Зиёбей “Руби доира” китобида айтадики: “Европаликлар фажри содиқнинг бошланиши деб уфқ устидаги оқликнинг бутунлай ёйилган вақтини ҳисоб қилишади. Шунинг учун фажр ҳисобларида қуёшнинг иртифосини -18 даража деб олишади. Биз эса уфқда оқликнинг илк кўринган пайтини ҳисоблаймиз. Бунинг учун эса қуёшнинг иртифонинг -19 даража бўлган вақтини оламиз. Чунки ислом олимлари имсок вақтининг, оқаришнинг уфқи зоҳирий устида ёйилган вақт эмас, уфқ устида илк кўрилган вақт эканлигини билдирдилар.”
Яъни, ислом олимлари асрлардан бери фажр (имсок) вақтида қуёшнинг иртифонинг уфқнинг остида -19 даража эканлигини тушунишган, бошқа рақамларни хато эканлигини билдиришган. Фатво шундай. Мужтаҳид бўлмаганларнинг бу фатвони ўзгартиришга ҳақлари йўқ. Фатвога мос келмайдиган ибодатлар саҳиҳ бўлмайди. Мусулмонларнинг дин ишларида христианлар ва мазҳабсизларга эмас, ислом олимларига эргашиши керак.
1958 йили Диёнат ишлари қўмитаси тарафидан нашр этилган намоз вақтларининг янглиш эканлигини ёзган бир газетанинг мухбирига берилган жавобда айнан: “... Имсок вақтига келсак, ёзувингизда “инглизлар бўлсин, америкаликлар бўлсин, французлар бўлсин бу вақтни қуёшнинг 18 даража уфқнинг остида бўлган пайтини қабул қилишган” демоқдасиз. Ажабо христиан бўлган бу уч халқнинг имсок вақтида қандай ибодатлари борки, имсок вақти учун мана шундай даражани асос қилиб олсинлар. Шундай қилишган бўлса ҳам ислом ҳайъатшунослари (ислом астрономлари) тарафидан мазкур вақт (имсок вақти) исломий қоидаларга кўра аниқлаб қўйилган бўлса, бу хусусда хорижликларга эргашиш мажбурияти қаердан келиб чиқмоқда? Имсок вақти мабдаи фажрнинг тули онидир (яъни шарқ уфқида оқаришнинг бир нуқта ҳолида кўринган вақти). Ҳайъатшиносони сабиқамиз (аввал келган бутун ислом астроном мутахассисларимиз) бу оннинг 19 даража инҳитоти шамса тавофуқ этганини (уфқнинг остида 19 даража эканлигини) қабул қилишган. Демак, ислом ҳайъатшуносларининг имсок вақти учун қабул қилган даража 18 эмас, 19дир. Намоз вақтларининг бу даражага кўра ҳисобланиши лозим ва тақвимимиздаги ҳисоблар бунга кўрадир” деб билдиргандан кейин “Имсок вақтининг формуласини билдирамиз. Ҳисобни бунга кўра қилинг ёки қилдиринг. Натижада тақвимда ёзилган вақт тўғри чиққанлиги кўринади ва хаёлни бекорга чалғитганлигингиз маълум бўлади” дейилган. Сўнгра мисол сифатида имсок вақти ҳисоби логарифмик ва тригонометрик формулалар билан ҳисобланиб, тамкин муддати миқдорича олдинга сурилгандан кейин топилган имсок вақти бу мазкур ёзув билан газета мухбирига жўнатилганди. “Туркия тақвими”да ва интернетдаги сайтларимизда эълон қилинадиган имсок вақтлари худди шу ерда билдирилганидек уфқнинг остида 19 даража ишлатилиб ва тамкин муддатича олдинга олиниб, ҳисобланмоқда.
Тамкинсиз ва қуёшнинг уфқнинг остидаги юксаклик бурчаги (-18) даража деб олиниб, ҳисобланган имсок вақтлари янглишдир.
Ҳам қуёшнинг уфқнинг остидаги юксаклиги (-18) даража олиниш билан қуёш уфққа яқинлаштирилиб ҳамда тамкин муддати бутунлай олиб ташланиб, қилинган ҳисобларда имсок вақтида тахминан (Туркиядек арз (кенглик) даражаси 36-42 даража орасида бўлган ерларда) 15-20 дақиқага борадиган фарқлар юзага келмоқда ва рўзага ҳақиқий имсок вақтидан 15-20 дақиқа кейин бошланмоқда. Бу билан тутилган рўзалар фосид бўлмоқда. Бу рўзаларнинг қазолари тутилиши керак.
5. Имсок вақтидаги тамкин билан боғлиқ янглишликлар хуфтон вақти учун ҳам айнан такрорланмоқда.
“Хуфтон намозининг вақти” имомайнга кўра, ишои аввалдан, яъни ғарбдаги зоҳирий уфқ (кўриниб турган уфқ) чизиғи устида қизиллик йўқолганидан кейин бошланади, яъни қуёшнинг уфқнинг остида -17 даража иртифога тушган вақтидир. Намоз вақтлари ҳисобланаётганида қуёшнинг уфқ остидаги имсок вақтига оид бўлган иртифо (юксаклик) бурчаги ҳам ўзгартирилмаслик лозим.
Хуфтон намозининг вақти тўғри ҳисобланиши, яъни ғарб уфқида қизилликнинг йўқолиши учун зарурий бўлган айни тамкин муддати бу ерда ҳам астрономик формула билан топилган хуфтон вақтига қўшилиши керак. чунки қуёшнинг чиқиш ва ботишида бўлганидек зарурий бўлган айни тамкин муддати астрономик формулалар билан топилган хуфтон вақтига қўшилмаса, ғарб уфқидаги қизиллик йўқолмайди. Ғарб уфқидаги қизиллик йўқолиши учун тамкин муддати албатта қўлишиши шарт. Акс ҳолда хуфтон намозига шом вақти чиқмасдан туриб бошлаган бўлади. Тамкин муддатининг асоссиз олиб ташланиши сабабли баъзи тақвимларда кўрсатилган намоз вақтлари фарқ қилмоқда.
Шунинг учун тамкин муддатларини ва намоз вақтларини ўзгартириш жоиз эмас. Намоз вақтлари ҳисобида мутлақо, зарурий ишлатилиши керак бўлган тамкин муддати, луғат маъносига қаралиб, буни бир эҳтиёткорлик деб қабул қилиш ва афкори умумияни шу шаклда шартлантириш ҳам тўғри эмас. Тамкин муддатини қисман ёки бутунлай олиб ташлаш ва имсок вақтига оид бўлган уфқ остидаги баландлик бурчаги -19 даражадан -18 даражага камайтириб, қуёшни уфққа яқинлаштириш, тўғри бўлган намоз вақтларини ўзгартиришдир.
ТУРКИЯ ТАКВИМИ
ВАҚТ ҲИСОБЛАШ ҲАЙЪАТ ҚЎМИТАСИ
e-mail: bilgi@turktakvim.com