Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Назр ва қасам каффорати

Савол: Назр қилган нарсасини бажо келтирмай ўрнига қасам каффорати берса бўладими? Бутун зиёратгоҳларнинг ёнида Диний идора томонидан осилган бир лавҳа туради. Унда "мақбарага назр қилинмайди" дейилган. Шу тўғрими? Байҳақий ривоят қилган “Назрда нималигини аниқ айтмаган, гуноҳ бўлган ёки кучи етмайдиган нарсани назр қилган кишининг каффорати қасам каффоратидир” маолидаги ҳадисини изоҳлаб берасизми?

Жавоб: Ҳадиси шарифда шу уч хусус билдирилган:

1. "Назр қилдим"- деса-ю, лекин нималигини айтмаса ва ният қилмаса қасам каффорати беради.

Батафсил

Назрнинг гўштидан кимлар ея олмайди

Савол: Назр қилиб сўйилган молнинг гўштидан кимлар ейиши мумкин эмас?

Жавоб: Фақир ёки бой киши назр қилган бўлса, ўзи бу гўштдан ея олмайди ва закот берилиши жоиз бўлмаган ота-онасига, бобосига, фарзандларига, неварасига, эрига ёки аёлига, фақир бўлсалар ҳам бермайди. Улар бундан еса ёки берилса, ейилган гўштнинг қийматини фақирларга садақа қилиб беради. Бошқатдан мол сўйиш керак эмас. Қариндошидан ёки уйидагилардан закотини бериши жоиз бўлган катта-кичик барчаси ея олади.

Батафсил