Мусулмоннинг 24 соати

Солиҳ мусулмон Аллоҳу таолонинг борлигига, бирлигига ва Пайғамбаримизнинг таблиғ этганларига эътирозсиз иймон келтирган ва чин дилдан қабул қилган кишидир. Ислом динида иймон келтириш керак бўлган шартлар “муъманун биҳ” номи билан ифодаланади. Буларни ақоидда мужтаҳид бўлган имомлар ўз асарларида изоҳлаб, шакллантирган. Бу асарларнинг энг машҳурлари “Фиқҳ-и акбар”“Ақоид-и Насафий” ва “Амолий”дир. Аҳли суннат эътиқодидаги мусулмонларининг иймон асослари мана шу уч қийматли манба доирасида шаклланган. Саҳобаи киромнинг ҳазрати Пайғамбардан олиб, нақл қилган иймон ва ислом таълимоти, бутун дунёда ақоидфиқҳ ҳамда ахлоқ асослари орқали аҳли суннат томонидан тамсил этилмоқда.

Мусулмон, Пайғамбаримиз таъкидлаган тўғри эътиқод бўлмиш аҳли суннат ишонишида ҳар бир кунини қуйидагича бошлайди:

Тўшакдан ўнг томондан “бисмиллоҳ” айтиб туради. Уйқудан уйғониш гўёки ўлиб тирилиш кабидир. Шунинг учун “ал-ҳамдулиллоҳ” деб, Аллоҳга ҳамд айтади ва “Аллоҳуммағфирли” деб, Аллоҳдан авф тилайди. Ҳадиси шарифда марҳамат қилинганидек “Субҳоналлоҳи ва би-ҳамдиҳи” деса, Аллоҳу таолони ҳар турли нуқсонликлардан пок деб билган ва янги кунга етказгани учун Аллоҳга ҳамдини изҳор қилган бўлади. 

Тозалик  

Мусулмон, аждодимиз "халожой" деган, ҳозирги номи билан "ҳожатхона"да қуйидагиларга диққат қилади: Чап оёқ билан киради, ўнг оёқ билан чиқади. Зарурат бўлмасдан сўзламайди. Ҳожатини чиқаргач, дарров у ердан чиқади. Чунки нопок жойларда раҳмат фаришталари бўлмайди. Ундай жойлар шайтон ва жинларнинг маконидир. Худди шунга ўхшаб, куфр ва бидъат аҳли билан ҳам фақат ҳожат миқдорича кўришади. Ҳожатхона ва қир-адирларда эр кишилар ўтирган ҳолда бавл (ҳожат синдиради) қилади. Тик турган ҳолда бавл қилишнинг тиббий жиҳатдан ҳам кўплаб зарарлари бор. Кийимга сийдик сачрашининг қабр азобига сабаб бўлиши ҳадисларда хабар берилган. (Бухорий, Вуду 55). Эркак ва аёллар ҳожатдан кейин албатта ич таҳорат қилиб, тозаланиши керак. Тозалик воситаси сувдир. Ҳожатхона қоғози ишлатишнинг ҳам зарари йўқ. Баданида ва кийимида намозга моне бўладиган қаттиқ ва суюқ нажосат бор бўлса, улар тозаланади. Спирт, оқувчи қон ва ҳар қандай спиртли ичимлик нажс ҳисобланади. 

Беш вақт намоз

Мусулмон беш вақт намозини ўз вақтида ўқийди. Намозни ўқимай ўтказиб юборишнинг ўлдирувчи заҳар эканлигини билади. Азон ва иқомат намознинг муҳим суннатларидандир. Намоз, ҳаж, закот ва азон каби барча ибодатлар “тааббудий” бўлиб, Пайғамбаримиз буюрган ва бажарганларидек адо этлади. Ибодатлар замон ўтиши билан ёхуд замона "шайх"лари гапи билан ўзгармайди. Бомдод намозининг фарзи 2, пешин намозиники эса 4 ракъатдир. Намоздан кейинги тасбиҳда 33 марта “субҳоналлоҳ”, 33 марта “ал-ҳамдулиллоҳ” ва 33 марта “Аллоҳу акбар” дейилади. Буларни 35 ёки 37 қилиб айтган одам савоб олмайди, аксинча суннатга хилоф иш қилган бўлади. Шунинг учун намозни, азонни ва иқоматни Пайғамбаримиз буюрган ва татбиқ қилган кўринишдан ўзгача қилиб бажариш, суннатга қарши шиддатли мухолифлик саналади. Ҳозиргидек Макка-Мадинадан тортиб, баъзи мусулмон ўлка марказий масжидларида 1-2 км масофадаги меҳмонхона ва уйларда радиокарнай ёки жонли эфирдан имомга иқтидо қилишнинг фиқҳда заррача асоси йўқ. Яъни бундай намозу азонлар умуман қабул бўлмайди. Худди шундай исломни таҳқирлаш мақсадида Америка ва Канадада эркакларга жума ва беш вақт намозларда аёллар имомлик қилмоқда.

Мусулмон, беш вақт намозини ўқишига моне бўлмайдиган ишда ишлайди. Намозига тўсиқ бўладиган ишда хайр бўлмаслигини билади ва шунга қараб ҳаракат қилади. Иложи бўлса намозларини жамоат билан ўқийди. Намозини таъдили арконга риоя қилган ҳолда ўқийди. Руку ва саждаларни апил-тапил бажариш ва шундай шошиб ўқилган намознинг охиратда фойдаси бўлмаслигига ва эгасининг афтига урилишига ишонади. Намозини тугатиши билан оятал курси ўқийди, тасбиҳини ўгиради ва  кафтларини очиб дуо қилади. Булар барчаси ҳадиси шарифларда билдирилган. Ҳозир бир қатор мусулмон ўлкаларда масжидда таҳиятул масжиддан ташқари, ҳатто беш вақт намознинг суннатлари ҳам ўқилмайдиган, оятал курси ва тасбиҳлар айтилмайдиган бўлган. Булар кўпинча бутунлай тарк этилган. Мусулмон, ҳар бир ишда суннатга амал қилишнинг ички ҳузурини тотади. Шу тариқа тарк этилган бир суннатни топиб адо этиш ва атрофга эълон қилишнинг юз шаҳид савобига (Табароний, М.Кабир,1394) тенг эканлигини назарда тутиб, яшайди. 

Кўча-кўйда

Ишга кетаётганда ёки бирон иш билан ташқарига чиққанида мусулмон биродарларига "салом" калимасини  ишлатиб тўлиқ салом беради. Кофирлар Пайғамбаримизга дуч келганда “ас-сому алайкум” (Сенга ўлим бўлсин) дейишарди. Икки жаҳон сарвари эса:  “Ва алайкум” (Сенга ҳам шуни тилайман) деб жавоб берардилар. Мусулмонга салом бераётганда вужуд эгилмайди ва қўл билан ҳеч қанақа ишорат қилинмайди. Булар кофирлар ва буддистларнинг ибодат тариқасида қиладиган ҳатти-ҳаракатидир. Айниқса “WhatsApp”да ишлатиладиган “бир-бирига жипслашган кафт” рамзи жуда хавфлидир. Куфр рамзлари асосан халқнинг мусулмон сифатини йўқотиш учун тайёрланган. Ҳазрати Пайғамбаримиз, рўза тутиш алоҳида ибодат бўлишига қарамай, яҳудийларга ўхшаб қолмаслик учун Муҳаррамнинг ёлғиз 10-чи куни эмас, балки 9-10 ёки 10-11 кунларида рўза тутишни тавсия қилганлар. (Термизий, Савм 50) 

Мусулмон сифати

Аралаш жамиятларда мусулмон асло ўзга динларга оид ақида асосларини қабул қилмайди. Уларнинг ибодат ва диний рамзларидан фойдаланмайди. Мусулмон қатъиян бўйнига салиб (крест) тақиб юрмайди. Қайси дин ё тоифадан бўлмасин биронта кофирнинг ақида ва ибодатларини ёқтирмайди. Мусулмонларга феъли (қўли) ва фикри (матбуоти) билан ҳужум қилувчилар очиқча ислом душманидир. Леоне Каэтани, Рейнхарт ДозиБартольд сингари номи чиққан шарқшунос ва исломшуносларнинг аксарияти ислом душманидир. Қуръон, ваҳий ва пайғамбарлик каби хусусларни оёқости қилиб, исломни ҳақоратлаган шарқшуносларни бошига тож қилиб, асарларини таржима қилувчи, бузуқ фикрларини рад этмаган, уларни мақтаб, овоза қилувчи мусулмон кўринишли барча диншунослар, унвон ва миллатидан қатъий назар, ислом душмани ва ғарбнинг фикрий агентларидир. Ояти карималарда буюрилган “Яҳудий ва христианларни дўст тутманг” (Моида, 51) буйруғининг маъноси олимларимиз баёнига кўра “уларнинг динларини ёқтириб, улар билан ҳиссий яқин алоқа қурманг, уларни севманг” деганидир. Йўқса, кундалик ҳаётда, тижоратда ва қўшнилик муносабатларида албатта одамгарчилик қоидалари асос олинади. Кофирга ҳам зулм қилинмайди, мол-мулки тортиб олинмайди, номусига тегилмайди. Шунинг учун аждодларимиз Темурийлар, кейинчалик хонликлар даврида биронта маҳаллий кофирлар на қатлиом, на сургун қилинмаган. Ибодатхона ва маҳаллалари ўз ҳолича муҳофаза қилинган. Нафақат кофирлар, ҳатто ҳайвон ҳақларида ҳам жуда эҳтиёткорлик қилишган. Кофирларнинг дунёлик одатини тақлид қилиш мумкин. Лекин бунда ҳам жуда сергак бўлиш лозим.

Мусулмон, қабристон ёнидан ўтаётганда мўмин ва мўминаларга салом беради. Фотиҳа ўқийди, дуо қилади. Кофир қабристонига салом берилмайди ва дуо қилинмайди. Мусулмон бўлмаган кимса ёки ислом душмани ўлганда унга нисбатан “Аллоҳ раҳмат қилсин”, "раҳматлик", "марҳум" дейилмайди. Баъзан теле-радиоларда айрим диктор ёки дастур бошловчилари, аҳли китобга дуо қилиб, ўлса "раҳматлик", келса "ташриф буюрди" деб ётади. Бундай қилиқлар иймон нуқтаи назаридан жуда қалтис ва хавли сўзлардир. Чунки аҳли китоб билан бошқа дин мансублари Аллоҳга қарши миллий илоҳлар ўйлаб топиб, Уни тан олишмаган ва Унга куфр қилишган. Ундайларни дуо қилиш, улуғлаш Аллоҳни майна қилиш бўлади. Бу қайси ўлкада бўлса ҳам, ўз миллий армияси билан унга ёв бўлган қора кучларни бирдек кўришга ўхшайди. Ояти карималарда ҳам ундай дуолар қаттиқ тақиқланган (Тавба, 80 ва 84). Эътиқод жиҳатидан мунофиқлар энг ашаддий кофирлар гуруҳига киради (Нисо, 145).

Мусулмон вафот этса ҳам унинг сифати муҳофаза қилинади. Шу боис ҳеч бир мусулмон асло яҳудий ёки христиан қабристонига дафн этилмайди. Совет Иттифоқи пайтида йирик шаҳарларда умумий қабристонлар очилиб, мусулмонларни жанозасиз ва ғайридинлар орасига кўмиб, мусулмон сифатини йўқотиш уринишлари бўлган. 

Иш ҳаёти

Мусулмон кичик ёшидан илм ўрганади. Ота-она фарзандига зарурий дин билимларини ўргатишга ёки уни Қуръони карим устозига юборишга масъулдир. Мусулмон фарзанди асосий диний таълимни ўргангач келажакда бирон касб эгаси бўлиши учун оила, минтақа ва ўлка шароитига қараб ўрта ёки олий таҳсилини тугатиб, ишга киради.

Солиҳ мусулмон, умри давомида ризқ ҳамда иш борасида қуйидаги оят ва ҳадисларни ўзига раҳбар қилиб олади:

“Ер юзида ризқи Аллоҳга оид бўлмаган биронта жонзот йўқ.” (Худ, 6).

“Аллоҳнинг сизга ҳалол ва тоза қилиб берган ризқлардан енглар ва иймон келтирган Аллоҳингиздан қўрқинглар (ҳаром йўлларга бурилиб, ризқ ва кун кўриш талвасасига тушманглар).” (Моида, 88)

“Ҳеч ким қўли билан пешона тери орқали топган нондан хайрли егулик емаган.” (Бухорий, Бую 15)

“Муҳаққақки сизлардан бирининг ўтин териб, елкасида ташиб, сотиши ўзгалардан тиланишидан хайрлироқдир.” (Бухорий, Бую 15)

“Қиёмат куни бир банда қуйидаги беш нарсадан ҳисобга тортилмагунча ҳеч қайси томонга қадам ташлай олмайди: 1. Умрингни қаерда тугатдинг? 2. Ёшлигингни қаерда ўтказдинг? 3. Молингни қаердан йиғдинг? 4. Молингни қаерга сарфладинг? 5. Ўрганган илминг (билганларинг) билан амал қилдингми?” (Термизий, Қиёмат 1)

Мусулмон, ҳалолдан топади ва топганини ислом дини тавсия қилган ҳалол жойларга сарфлайди. Нималар ҳалол, нималар ҳаромлиги мужтаҳид олимлар ёзган фиқҳ китобларида тафсилоти билан тушунтирилган.  

Еб-ичиш, кийиниш

Мусулмон, ризқнинг Аллоҳдан келганига ишонган ҳолда овқатланишга тайёрланади. “Ўзим топдим, ўзим етдим” тушунчаси Аллоҳни унутиш демакдир. Шу таомларнинг дастурхонга келиши Аллоҳу таолонинг қулига соғлиқ ва офият бериши орқали бўлмоқда. Аввал қўллар ювилади. Ейишни бисмиллоҳ билан бошлайди. Ўнг қўли билан ейди. Охирида ал-ҳамдулиллоҳ дейди. Сув ичмоқчи бўлса, тик туриб эмас, ўтириб бисмиллоҳ билан уч бўлиб ичади ва охирида ал-ҳамдулиллоҳ дейди. Овқат ва сув жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмаслиги керак. Тўйганидан кейин емаслик керак. (Овқатдан яна бир неча қошиқ ея оладиган пайтида тўхташи керак.) Булар барчаси ҳадиси шарифларда билдирилган.

Мусулмон, тўнғиз-чўчқа гўшти, ичкилик ва бошқа ҳаром қилинган нарсалардан меъдасини эҳтиёт қилади. Ундан ташқари, соғлиққа зарарли эканлиги шифокорлар томонидан айтилаётган аксарияти ғарб патентли чипс, кола, энергетик ичимлик сингари маҳсулотларни умуман уйига олиб келмаслиги керак. Бу егулик ва ичимликлар борасида фарзандларини турли йўллар билан кўндириши ёки булар истемолини ялпи овқатнинг 1%га камайтириш керак. Шифокорлар тайёр маҳсулотларни ҳам соғлиққа зарарли деб бонг уришмоқда. Бир табиби ҳозиқ доктор тавсияси бўйича, овқатдан кейин дарров сув ичмай, камида 1-1,5 соат ўтказиб ичиш керак. Бу тавсиянинг қанчалик фойдали эканлиги, унинг шогирдлари, талабалари томонидан кузатилган.

Сабзавотмева ва донли озиқлар борасида соғлигимизга энг катта хавф ДНКси бузилган маҳсулотлардадир. Устига устак булар кимёвий дорилаш орқали етиштирилмоқда.

Мусулмон сиҳҳат жиҳатидан юнпахта ва зиғирпоя толасидан тикилган кийимларни танлагани маъқул. Аждодларимиз кўпроқ мана шу матолардан фойдаланган. Докторлар, хомашёси нефть ва тошкўмир қатронидан бўлган нейлон ва полиэстер кийимларнинг ҳаво ўтказмаслиги учун соғлиққа зиёнлигини айтишмоқда. Лекин бу борада жаҳон ва ислом ўлкалари ғарб маҳсулотларининг истилоси билан асорати остида. Чой, қаҳва ва спорт оёқ кийимлари бунга мисолдир. 

Уйқу

Мусулмон тўшагига бисмиллоҳ айтиб, ўнг ёни билан ётади. Ўнг кафтини ўнг ёноғи тагига қўйиб, аввал (аъузу-бисмиллоҳ айтиб) оятал курси ўқийди. Кейин навбати билан Ихлос (3 марта), ФалақНос ва Фотиҳа сураларини (бисмиллоҳ айтиб) ўқийди. Сўнгра “Астағфируллоҳ мин кулли мо кариҳаллоҳ” (3 марта), Салавот (3 марта) ва “Ло ҳавла вало қуввата илло биллоҳ” дейди. Кейин қисқароқ қилиб, ота-онасини ҳам қўшиб дуо қилади.

Китобларда ётишда ўқиладиган кўплаб дуолар ёзилган. Биз ушбу мақолага энг қисқа кўринишини олдик.

Хулоса

Солиҳ мўмин ва мусулмон:

Аллоҳу таолонинг динини чин дилдан қабул қилади. Йўл кўрсатувчи сифатида Пайғамбаримизни, ул зотнинг шонли саҳобаларини ва шу асҳобни бошларига тож қилган мужтаҳид олимларни намуна қилиб олади. Аллоҳдан бошқа ҳар қандай илоҳ эътиқодини ва бутпарастликни рад қилади. Ҳақиқий тавҳид ақидасини имоми Мотуридий ва имоми Ашъорий бошчилигидаги аҳли суннат уламосининг тамсил қилаётганига ишонади. Аҳли суннат олимлари баён қилган ақоид асосларига зид маҳаллий ва четдан оширилган ҳар қандай диний идеологиялар: модернизмориентализм (шарқшунослик), реформизмватиканизм ва исломда ислоҳотчилик каби қинғир мафкураларни мусулмонлар йўлига қурилган тузоқ деб билади.

Ҳар бир ибодатини тўрт мазҳаб имоми изоҳлаган фиқҳ ҳукмлари доирасида бажаради.

Дунёнинг ўткинчи эканлигини билади. Ҳар бир одамнинг охиратда мутлақо ҳисобга тортилишига ишонади. Қул ҳақидан қўрқади. Ҳеч кимга зулм қилмайди. Беш вақт намозини вақтида ва таъдил арконга риоя қилган ҳолда ўқийди. Закотларини замона зайлига қараб эмас, фиқҳ китобларида кўрсатилгандек беради. Мол-мулкини хайрли ишларга сарфлайди. Жума ва муборак кечаларда "Ёсин" сурасини ўқиб, савобини ўтганларга бахшида қилади. Шому саҳар ўқиладиган дуоларни албатта ўқийди. Ўлимни кўп ёдга олади. Мўмин биродарларини севади ва уларга ёрдам беради. Аҳли куфрни ва ислом душманларини асло севмайди. Исломда ислоҳот қилмоқчи бўлган, аҳли суннатга қарши бўлган, тўрт мазҳабдан бўлак янги йўл очмоқчи бўлган хом калласи билан васиқали ҳадисларни инкор қилаётган гумроҳларни, "аҳли китоб жаннатга киради", "дин ҳар даврда ўзгаради" деган "охирзамон шайхлари"ни залолатда деб билади, уларнинг мақола ва китобларини заҳарли деб қабул қилади.