Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Пайғамбаримизнинг шафоати

Савол: Пайғамбаримиз умматига қандай қилиб шафоат қиладилар?

Жавоб: Қиёмат куни қабрдан биринчи бўлиб Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) турадилар. Эгниларида жаннат либоси бўлади. Ливо-ул-ҳамд деб аталадиган байроқни тутиб, Буроқ (Жаннат жонивори) деган жониворга миниб, маҳшар майдонига борадилар. Пайғамбарлар ва барча одамлар мана шу байроқ тагида турадилар. Одамлар кутаверишдан чарчаб, аввало пайғамбарлардан ҳазрати Одамга, кейин ҳазрати Нуҳга, кейин ҳазрати Иброҳимга, кейин ҳазрати Мусо билан ҳазрати Исога бориб, ҳисоб-китобнинг бошланиши учун орага тушиб, шафоат қилишларини илтимос қилишади. Улар узр баён қилиб, Аллоҳу таолодан уялишларини айтиб, шафоат қила олишмайди. Ундан кейин одамлар Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга келиб ялиниб-ёлворишади.

Батафсил

Пайғамбарсиз дин бўлмайди

Савол: Нима учун намозда Қуръонда бўлмаган субҳонака, аттаҳияту, солли-борик дуолари ўқилади? Агар ҳадисларда бор десангиз, мен ҳадисларга ишонмайман. Чунки ҳадисларни Умавий араблари ўйлаб топишган. Солли-борик ўқиш билан одам пайғамбарга сиғинган бўлиб қолмайдими?

Жавоб: Қуръони карим Расулуллоҳга тушмадими? Расулуллоҳ намоз ўқимадиларми? Намозни умр бўйи узмай ўқиганлари қувватли хабарлар билан, яъни ижмо билан билдирилмадими? Ўша пайғамбар ўқигандек намоз ўқиш энди нимага хато бўлсин? Намознинг қандай ўқилиши, қанча ракъат эканлиги, қандай вақтларда ўқилиши, намозни бузадиган ва бузмайдиган нарсалар ҳадиси шарифлар орқали маълум қилинган.

Батафсил

Пайғамбарларга тил текказилмайди

 Савол: Баъзи бир Европа давлатлари матбуотида Расулуллоҳни ҳақоратлаш мақсадида карикатуралар чоп қилинганида интернет саҳифаларида уларга жавобан баъзи мусулмонлар орасида ҳам ҳазрати Исога номуносиб гаплар, карикатуралар қилинганига гувоҳ бўлдик. Қандай ҳолларда Пайғамбарга тил текказилган бўлиб ҳисобланади?

Жавоб: Кофирларнинг Пайғамбаримизга тил текказишларини баҳона қилиб, мусулмонларнинг ҳазрати Исонинг шонига ярашмайдиган ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйишлари дин душманларининг ўйини. Мусулмонлар бу тузоққа тушмасликлари керак. Дин душманларининг ўзлари ҳақиқатда ҳеч қайси пайғамбарга ишонишмайди.

Батафсил