Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Аманаррасулунинг хосиятлари

Савол: Хуфтон намозидан кейин ўқиладиган “Аманаррасулу”нинг (Бақара, 285-286) қандай хосияти бор?

Жавоб: “Аманаррасулу”нинг хосиятлари кўп. Ҳадиси шарифларда бундай дейилган:

“Тунда Бақара сурасининг сўнгги икки оятини (Аманарасулу) ўқиган одамга шу икки оят ҳамма нарса учун кифоя қилади.” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа)

Батафсил

Қуръонга маъно бериш

Савол: Ҳожиларга тарқатиладиган Қуръони каримнинг таржимасидаги бир ҳадиси шарифда“Қуръонни ўзининг тушуниши билан тафсирлаган одам кофир бўлади” дейилган. Мен араб тилини яхши биламан. Қуръон ўқиган вақтимда баъзан у ердаги сўзлар, жумлаларнинг маъноларини тушунаман. Юқоридаги ҳадис бўйича менинг Қуръон оятларидаги сўзларни тушунишимнинг зиёни борми?

Жавоб: Зиёни йўқ. Бу ҳадис Имом Раббонийнинг “Мактубот” китобида ёзилган. Қуръони каримдаги оятларнинг, калималарнинг маъносини тушунишнинг зиёни йўқ. Лекин оятларга ўз калта ақли билан, чала билими билан маъно беришнинг, ҳукм чиқаришнинг жуда катта зиёни бор!

Батафсил

Ислом илмлари

Ислом илмлари “Улуми нақлия” (нақл илмлари, дин илмлари) ва “Улуми ақлия” (ақлий илмлар, фан илмлари) деган икки қисм илмдан иборат. Улуми нақлия, яъни дин илмлари ҳам иккига бўлинади: “Улуми олия” (юксак илмлар) ҳамда “Улуми ибтидоия” (ёрдамчи илмлар). Юксак илмлар саккизта:

1) Тафсир илми.

2) Усули калом илми. Ояти карималардан ва ҳадиси шарифлардан калом илмини қандай чиқаришни ўргатадиган илм. Бу илм “Хадиқа” китобида кенг тушунтирилган.

Батафсил