Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Сабачилар яҳудийларга ўхшайди

Савол: Ибн Сабанинг йўлидаги шиаларда яҳудийларга ўхшаш томонлар бор экан. Улар қайсилар?

Жавоб: Авлиёнинг буюкларидан саййид ва шариф бўлган Абдулқодир Гейлоний ҳазратлари “Ғунйа” номли китобларида айтадиларки:

 72 бидъат фирқасининг асоси 9 тадир. Булардан бири бўлмиш шиалар 20 қисмга бўлинган. Диндан қайтган яҳудий Ибни Сабанинг фирқаси яҳудийларга жуда ўхшаб кетади. Бир неча мисол:

1) Яҳудийлар имомлик (бошчилик) маълум бир синфгагина махсус дейишади. Ибн Саба издошлари ҳам “Халифалик фақат имоми Алининг авлодидан бўлганларнинг ҳуқуқи. Бошқаларнинг халифа бўлиши жоиз эмас” дейдилар.

Батафсил

Бугунги Таврот ва Инжиллар

Савол: Бугунги Таврот ва Инжиллар ҳақида маълумот бера оласизми?

Жавоб: Яхшилаб тадқиқ этилса, Таврот ва Инжилда мавжуд ёзувларнинг уч манбадан келганлиги маълум бўлади:

1) Буларнинг баъзи жумлалари Аллоҳнинг каломи бўлиши мумкин.

2) Яна баъзи қисмларда ўтган маълумотлар Пайғамбарлар тарафидан айтилган бўлиши мумкин.

 

Батафсил

Қуръонда яҳудийлар

Савол: Яҳудийларга нимага Исроил ўғиллари дейилади ва уларнинг ғояси нима?

Жавоб: Ҳазрати Яъқубнинг исми Исроил бўлгани учун яҳудийларга Исроил ўғиллари дейилади. Ҳазрати Мусо Тур тоғига кетганида улар диндан чиқиб, бир бузоққа сиғинишди. Сўнгра пушаймон бўлиб, тавба этганликлари учун яҳудий деб аталган. Яҳудий тўғри йўлни топувчи деган маънони билдиради. Яҳудийлар ҳазрати Мусога кўп азият чекдиришди. Кейинроқ келганлари минг Пайғамбарни шаҳид қилишди. Ҳазрати Исо ва онасига туҳмат қилишди. Инжилни ўзгартириб, насронийликни бузишди. Пайғамбар жанобимизни заҳарлашди. Ҳазрати Усмон замонида фитна чиқариб, халифанинг шаҳид этилишига сабаб бўлишди. Ибн Сабачиликни, Хуруфийликни майдонга чиқариб, мусулмонларни парчалаб, бир-бирига душман этишди. Йехова гувоҳлари фирқасини қуриб, насронийларни бир-бирига қарши қўйдилар. Динларни йўқ этиш учун масонликни қуришди.

Савол: Қуръонда яҳудийлар ва насронийлар ҳақида хусусан нималар дейилган?

Жавоб: Яҳудийлар ҳақидаги оятлардан баъзилари қуйидагилардир:

1) Тавротни ўзгартирдилар (Бақара, 79)

2) Пайғамбарларни ўлдирдилар (Ол-и Имрон, 183)

3) Ҳазрати Исони ўлдира олмадилар (Нисо, 157)

4) Фитна-фасод чиқаришди. Аллоҳга хасис дейишди (Моида, 64)

5) Ҳазрати Марямга туҳмат қилдилар (Нисо, 156)

6) Иймон келтирганларга энг ашаддий душманлик этганлар яҳудийлар ва мушриклардир (Моида, 82)

7) Узайр Аллоҳнинг ўғли дейишди. (Тавба, 30)

8) Қизғанчиқлик ва моддий манфаатдорлик сабабидан Қуръонга ишонмадилар (Бақара, 146)

9) Кўплари иймон этмайдилар (Бақара, 100; Нисо, 155)

10) Аллоҳни инкор этганликлари сабабли лаънатга учрадилар (Бақара, 88-89)

 

Қуръонга кўра насронийлар

1) Марям ўғли Масиҳга Аллоҳ деганлар кофир бўлишди. (Моида, 72)

2) Аллоҳ уч илоҳдан биридир деганлар кофир бўлишди. (Моида, 73)

3) Марям ўғли Масиҳ бир Пайғамбар, онаси ҳам содиқ бир айёлдир. (Моида, 75)

4) Исо Масиҳга Аллоҳнинг ўғли дедилар. (Тавба, 30)

5) Яҳудийларга нисбатан насронийлар мусулмонларга анча яқиндир (Моида, 82)

 

Яҳудий ва насронийларнинг умумий тарафлари:

1) Олимлари ва роҳибларини Раб деб билдилар. (Тавба, 31)

2) Яҳудий олимлари ва насроний роҳиблари халқнинг молларини едилар. (Тавба, 34)

3) Аллоҳнинг ўғилларимиз дедилар. (Моида, 18)

4) Билиб туриб ҳақиқатни яширдилар. (Ол-и Имрон, 71)

5) Аллоҳ фарзандли бўлди, деб туҳмат қилдилар. (Бақара, 116)

6) Аллоҳнинг оятларини инкор этдилар. (Ол-и Имрон, 70)

7) Аллоҳга туҳмат қилдилар. (Ол-и Имрон, 78)

8) Яҳудий ва насронийлар бир-бирига дўстдир. (Моида, 51)

9) Расулуллоҳ динларига кирмагунча яҳудий ва насронийлар ундан рози бўлмайдилар. (Бақара, 120)

10) Динларида ҳадларидан ошдилар. (Нисо, 171)

11) Китобларидаги билимларни яширдилар. (Моида, 15)

12) Китоб аҳли “Жаннатга фақат яҳудий ва насронийлар киради” дедилар. (Бақара, 111)

13) Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган инкорчилар Жаҳаннам оташида абадий қоладилар. Улар халқнинг энг ёмонларидир. (Баййина, 6)

Бу ояти карималардан очиқча билинмоқдаки, яҳудийлар Тавротни ўзгартирдилар. Ҳазрати Мусонинг дини бузилгач, Аллоҳу таоло Инжил билан Исо алайҳиссаломни юборди. Ҳазрати Исонинг ҳам дини бузилгач, ягона Инжил зиддиятли фарқли бирнеча Инжиллар ҳолига келгач, Аллоҳу таоло исломиятни юборди. 

 

Батафсил