Тўғри йўлда бўлишнинг шартлари

Савол: Ҳозир турли жамоатлар бир неча масалада бир-бирларига зид қарашларга эга. Бирининг ҳалол деганига бошқаси ҳаром дейди. Бирининг суннат деганига иккинчиси бидъат дейди. Қайси жамоанинг айтганлари тўғри?

Жавоб: Ҳадиси шарифларда аҳли суннат вал жамоат эътиқодида бўлиш ва солиҳларни севиб улар билан бирга бўлишга ҳаракат қилиш, улардан ажралмаслик амр этилади. Тўғри йўлда бўлишнинг ўз шартлари бор. Буларнинг баъзиларини айтиб ўтайлик:

1) Ягона ҳақ дин исломиятдир.

Батафсил

Тўғридек кўринадиган хатоликлар

Савол: “Пайғамбар худо эмас-ку, у ҳам инсон” ёки “Олимлар пайғамбар эмас, улар ҳам инсон. Масалан, имоми Аъзам ҳам хато қилади” дейиш тўғрими?

Жавоб: Ёмонлаш мақсадида айтилган бундай сўзлар ҳарқанча тўғри бўлса ҳам, нотўғридир. Мана шундай замирида ҳақорат яширинган бемаъни одамларнинг гапларидан бирнеча мисоллар келтириб ўтамиз. Гумроҳлар:

 1) “Пайғамбар Аллоҳнинг ҳалол қилганини ҳаром қила олмайди” дейишади. Бу гаплари билан гўёки икки жаҳон сарвари бўлмиш Пайғамбаримиз шундай ишларни қилаётгандек тасаввур уйғотишга уринишади.

 

Батафсил

Кимларга мазҳабсиз деб айтилади

Савол: Диний китоблар ёзиб, динга хизмат қилаётган инсонларга маълум бир мазҳабга тобе бўлмади,- деган сабаб билан "мазҳабсиз" деб ҳақорат ва туҳматлар қилиш инсофданми?

Жавоб: “Мазҳабсиз” таъбири - диний таъбирдир. Ҳақорат билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Дини бўлмаганга динсиз, ақли бўлмаганга ақлсиз, пули бўлмаганга пулсиз, мазҳаби бўлмаганга мазҳабсиз дейилади. Бу табиий  нарса. Масалан, Афғоний, Абдуҳ ва Қарзовий деган шахсларнинг ўзлари: "бизнинг мазҳабимиз йўқ",- деб ҳамиша баралла жар солишган. Уларни ўзлари фахрланиб айтиб юрган сифатлари билан таърифлаш, яъни мазҳабсиз деб айтиш ҳақорат ёки туҳмат бўлмайди. Аксинча ҳақиқатни очиқча айтиш бўлади.

 

Батафсил

Афъоли мукаллафин

 Афъоли мукаллафин ёки Аҳкоми Исломия

[Мукаллафнинг вазифалари]

 Ислом динининг амр ва таъқиқларига Аҳкоми шариа (Шариат ҳукмлари) дейилади ёки Аҳкоми Исломия (Исломият ҳукмлари) дейилади. Бунга яна Афъоли мукаллафин (Мукаллафнинг вазифалари) ҳам дейилади. Афъоли мукаллафин саккизта бўлиб: Фарз, Вожиб, Суннат, Мустаҳаб, Мубоҳ, Ҳаром, Макруҳ, Муфсиддир.

 1. ФАРЗ: Аллоҳу таоло, инсонларнинг бажо келтиришини ояти карималарда очиқча ва қатъий равишда амр қилган ҳукмларга фарз дейилади. Яъни Қуръони каримда очиқча амр қилинган бутун хусуслар фарздир. Фарзларнинг тарки ҳаромдир. Фарзга ишонмайдиган ёки менсинмайдиган ва адо этишга аҳамият бермайдиганлар Худо сақласин, кофир бўлишади. Икки турли фарз бор:

а)Фарзи ‘айн: мукаллаф бўлган ҳар бир мусулмоннинг бевосита ўзи адо этиши керак бўлган фарзлар. Яъни бирининг ўрнига бошқа бири қила олмайдиган фарз ибодатларга Фарзи айн дейилади. Масалан: Иймон келтириш, таҳорат олиш, ғусл, беш вақт намоз ўқиш, рамазонда рўза тутиш, бой бўлганда закот бериш ва ҳажга бориш каби вазифалар фарзи айнга, яъни ҳар ким ўзи адо этиши керак бўлган ибодатларга киради. [ғарб мусулмонлари орасида] Ўттиз икки ва эллик тўртта фарз атамаси [Туркистонда эса 40 фарз атамаси ] машҳурдир.

Батафсил