Одатлар динда далил бўладими?

Савол: “Аҳком вақт ўтиши билан ўзгаради” деган қоидага биноан одатлар динда далил бўла оладими?

Жавоб: Одатлар Далили шарий бўлолмайди. Дин одатларга тобе бўлмайди. Одатлар, модалар исломиятга мос бўлиши керак. Бир ишнинг исломиятга мос бўлишини таъминлаш учун бу ишга алоқадор турли қавллар айтилган бўлса, булардан замонга ва шахсга мос бўлган қавл танланади. “Аҳком вақт ўтиши билан ўзгаради” дегани мана шу. (Бариқа) 

Савол: Урф-одатга тегишли суннатлар қайсилар? Одатга алоқадор суннатларни қилиш мустаҳаб бўлса, чап қўлни ишлатиш, яъни мустаҳабнинг тарки макруҳ эмасми?

Жавоб: Макруҳ эмас. Муборак, шарафли ва тоза ишларни қилаётганда ўнгдан бошлаш мустаҳабдир.

Батафсил

Ҳозирги кунда одат бўлган баъзи бидъатлар

Савол: Ҳозирги кунда ишланаётган бидъатлар қайсилар?

Жавоб: Ибодатларга бир нарса илова қилиш бидъатдир, катта гуноҳ бўлади. Динимиз нуқсон эмас. Астағфируллоҳ, Аллоҳу таоло ёки Жаноби Пайғамбаримиз динда бир нарсани кам қилиб қолдирган-у, ундан ҳам яхшироғини биз қила оламизми? Ибодатга бидъат аралаштириш Аллоҳу таолонинг динида нуқсонлик топиш, қўйган ҳукмларини ёқтирмаслик, динни ўзгартириш бўлади.

Масалан, шом намозининг фарзини 3 ракат ўрнига кўпроқ ибодат қилиш учун 4 ракат ўқиш бидъатдир. Ундай намоз 3 ракатнинг ўрнига ҳам ўтмайди, намози умуман қабул бўлмайди.

Батафсил

Унутилган суннат ва фарзлар

Савол: Ҳозирги пайтда унут бўлиб бораётган суннат амаллар ва аҳамият берилмай қўйган фарз амаллар қайсилар?

Жавоб: Суннатлар икки хил бўлади:

1) Суннати ҳудо (муаккад суннатлар).

2) Завоид суннатлар (одатга боғлиқ бўлган суннатлар).

Унутилган бир суннатни қайта тиклаш жуда қийматли ва қадрли амал. Бир ҳадиси шарифда: “Унутилган бир суннатимни қайта тиклаганга юз шаҳид савоби бор” деб марҳамат қилинди. (Ҳаким)

Батафсил

Таяммумда диққат қилинадиган хусуслар

1.Таҳоратсиз кимса, ўргатиш мақсадида қилган таяммуми билан намоз ўқий олмайди.

2.Таяммум билан намоз ўқий олиш учун ёлғиз "таяммумга" ният этиш кифоя қилмайди. "Таяммум олиб намоз ўқишга"- деб ният этмоқ лозим.

3.Бир жойдаги тупроқдан бир неча киши таяммум қилиши мумкин. Чунки таяммум қилинган тупроқ, қум ва шағал каби жинслар мустаъмал яъни ишлатилган, кирланган бўлмайди. Бироқ таяммумдан кейин юздан ва қўллардан тўкилган тўз-зарралар мустаъмал бўлади.

Батафсил

Таҳорат, ғусл ва таяммумнинг фойдалари

Ибодат мақсадида қилинадиган ҳар иккала тозалик ҳам бадан соғлигимиз нуқтаи назаридан жуда кўп фойдаларни иҳтиво қилмоқда. Бунинг ёнида руҳ соғлигимизга ҳам катта ижобий таъсир кўрсатмоқда. Илмий тажрибалар натижасида аниқланган беҳисоб фойдалардан баъзиларини қуйида билдиришни афзал кўрдик:

1.Кундалик ҳаётимизда қўлимиз тегмаган жой қолмагани каби қўлимизга ёпишмаган микроб ҳам қолмайди. Таҳорат олаётганда, қўл, юз ва оёқларни ювиш, ҳар турли тери-таносул касалликлари ва йиринглашнинг олдини олиш учун энг чиройли тадбир ва муҳофаза бўлмоқда. Чунки, микроблар ва паразит бактериялар инсон баданига асосан тери орқали дохил бўлади.

Батафсил

Таяммум қандай олинади?

 1.Аввал жунубликдан ёки таҳоратсизликдан покланиш учун ният қилинади.

Таяммум билан намоз ўқий олиш учун ёлғиз таяммумга деб ният қилиш етмайди. Ибодат саналадиган бирор амални, масалан жаноза намози, тиловат саждасини адо этиш учун ёки ғусл ва таҳорат учун таяммумга, деб ният қилиш керак.

Таяммум ниятида, таҳорат ёки ғусл учун - деб, ажратиб айтиш ҳожат эмас. Чунки, таҳорат учун ният қилинганда, айни вақтда жунуб бўлса, жунубликдан ҳам покланган бўлади. Ғусл учун ният қилиниб, олинган таяммум билан намоз ўқиш мумкин. Бу таяммумдан кейин «Таҳорат олишга» - деб, иккинчи марта таяммум олиш ҳожат эмас.

Батафсил