Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Яҳудийлик, Таврот ва Талмуд

Савол: Яҳудийликнинг тарихи қандай?

Жавоб: Иброҳим алайҳиссалом Улул-азм пайғамбарлардандир. У на яҳудий, на насроний эди. Ҳақиқий мусулмон эди. Иброҳим алайҳиссалом Бани Исроилнинг, яъни яҳудийларнинг ва арабларнинг бобосидир. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳам боболаридан бўлади.

Галдонийларнинг маркази Бобил шаҳри эди. Подшоларига Намруд дейишарди. Галдонийлар у вақтларда қуёшга, ойга, юлдузларга сиғинишарди. Буларни тимсол этувчи турли бутлар ясагандилар. Намрудлар ҳам бутлар орасида эди. Аллоҳу таоло Иброҳим алайҳиссаломни уларга Пайғамбар этиб юборди. Лекин қавми иймон келтирмади. У муборак Пайғамбарни оловда ёқмоқчи бўлдилар, лекин Аллоҳу таоло уни соғ-саломат сақлади. Кунларча ўтин тўплаб ёққан гулханнинг ичи Иброҳим алайҳиссалом учун яшил боғчага айланди. Бу мўъжизани кўриб ҳам кўплар иймон этмади.

 

Батафсил

Исроил ўғиллари

Савол: Яҳудийликнинг асоси нима?

Жавоб: Яҳудийлар Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки ўғлидан тарқаган. Ҳазрати Яъқубнинг исми Исроил бўлгани учун уларга Бани Исроил, яъни Исроил ўғиллари дейилди. Ҳазрати Мусо Тур тоғига кетганида, улар диндан чиқишди, бузоққа топинишди. Сўнгра пушаймон бўлиб, тавба этганлари учун яҳудий дейилди. Яҳудий тўғри йўлни топувчи деган маънони беради.

Яҳудийлар ҳазрати Мусога (алайҳиссалом) кўп азият чектиришган. Кейинги авлодлари минг нафар пайғамбарни шаҳид этишди. Ҳазрати Исони отасиз (никоҳсиз) туғилган бола деб ёмонлашди. Онаси ҳазрати Марямга ҳам беномус деб туҳмат қилишди. Уларни ўлдиришга ҳаракат қилишди.

Батафсил

Саловот айтиш

Савол: Намоздан кейин саловот айтиш керакми ва саловот қандай ўқилади?

Жавоб: “Салот” - дуо деган маънони беради. Саловот деганимиз эса унинг кўплиги, яъни дуолар деганни билдиради. Саловот қисқача “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад ва ала оли Муҳаммад” деб айтилади. Пайғамбаримизнинг исми айтилганда “алайҳиссалом”, “алайҳиссалоту вассалом” ёки “саллаллоҳу алайҳи васаллам” деб айтиш билан Пайғамбаримизга дуо этилган, яъни саловот айтилган бўлади.

Бир ояти каримада шундай дейилади:

 

 

Батафсил