Таҳоратда тақиқланган хусуслар
Таҳорат олиш жараёнида тақиқланган хатти-ҳаракатлар ўн иккита бўлиб, буларга йўл қўйиш ҳаром ёки макруҳдир:
1.Ҳожатхонада, қирда, далада таҳорат ушатаётганда олд ва орқанинг Қибла тарафга қараб туриши.
2.Истинжо (ич таҳорат олиш) учун ўзга киши ёнида аврат жойини очиш ҳаромдир.
3.Ўнг қўл билан истинжо қилиш.
4.Сув бўлмаган пайтда мева, сабзавот, тезак, суяк, мол озиғи, кўмир, ўзганинг мол-мулки, чинни парчаси, керамика, қамиш, япроқ, мато ва қоғоз билан нажосатни артиш макруҳдир.
5.Ювилиши фарз бўлган аъзосини, керагидан жуда ҳам ошириб (кўп) ёки кам ва уч мартадан кўп ёки кам ювиш.
6.Таҳорат олинадиган сувга туфлаш ва бурун қоқиш.
7.Таҳорат аъзоларини истинжода авратини артган бўз билан артиш.
8.Юзни ювишда, сувни юзга уриб ювиш. (сувни пешонадан пастга қараб секин оққизиб, ювиш керак.)
9.Сувга уфлаш.
10.Кўзни ва оғизни сув тегмайдигандай қилиб қисиб юмиб олиш. Кўз қовоқларининг буришган жойларига ва лабнинг кўринадиган юзасидан биронта кичик жойга сув тегмай қолса таҳорат қабул бўлмайди.
11.Ўнг қўл билан бурун қоқиш, тозалаш.
12.Бош, қулоқлар ва бўйинни (энса), ҳар бирида алоҳида алоҳида қўлни ҳўллаб, бир мартадан кўп масҳ қилиш. (Лекин қўлни янгидан ҳўлламасдан такрор масҳ қилса бўлади).
МИСВОК ишлатиш: Мисвок - бир қарич узунлигида кесилиб, тишларни тозалаш мақсадида ишлатиладиган ва арок деган дарахтдан ёки зайтун толидан олинадиган таёқчадир. Таҳорат олишда, мисвок ишлатмоқ - суннати муаккададир. Бир ҳадиси шарифда: «Мисвок қўлланиб кейин ўқилган намоз, мисвоксиз ўқилган намоздан етмиш марта устундир»,-дейилди.
“Сирож-ул-ваҳҳож” (Абу Бакр бин Али Хаддодий Яманий) китобида мисвок ишлатишнинг 15та фойдаси ҳақида қуйидагиларни келтирган:
1.Ўлим онида калимаи шаҳодат айтишга сабаб бўлади.
2.Тиш милкини мустаҳкамлайди.
3.Балғамни кетказади.
4.Ўт безининг ажралишини тартибга солади.
5.Оғиз оғриғини олади.
6.Оғиз ҳидини кетказади.
7.Аллоҳу таоло ундан рози бўлади.
8.Бош қон томирларини қувватли қилади.
9.Шайтонга ғам чектиради.
10.Кўзлар нурланади.
11.Хайрли ишлари ва ҳасаноти кўпаяди.
12.Суннатга риоя этган бўлади.
13.Оғзи пок бўлади.
14.Фосиҳ-ул-лисон,яъни чиройли гапирадиган бўлади.
15.Мисвокли ўқилган намознинг савоби мисвоксиз ўқилган намознинг савобидан жуда кўп бўлади.
Мисвок - Арабистонда ўсадиган Арок дарахтидан олинган бир новдадир. Бир учидан 2см.лик пўсти арчилиб, бир неча соат сувга ботирилиб қўйилади. Кейин эзилса, чўтка каби очилади. Арок дарахти бўлмаса, зайтун ёки тут толидан олиниши ҳам мумкин. Аёлларнинг мисвок ўрнига, мисвок қўлланиш нияти билан сақич чайнашлари мақсадга мувофиқдир.