Таҳоратда диққат қилинадиган хусуслар
Таҳорат олаётганда зарурат ва мажбурият бўлмагунча қуйидаги 10 нарсага риоя қилиниши лозим:
1.Икки қўли чўлоқ кимса, таҳорат ололмагани учун қўлларини тупроққа, юзини эса деворга суркаб таяммум олади. Агар юзида ҳам яраси бўлса, намозини таҳоратсиз ўқийди ва ҳеч қачон тарк этмайди.
2. Касал кишига завжаси (хоними, рафиқаси), жорияси (чўри), фарзандлари ёки қариндош (ака-ука, опа-сингил)лари таҳорат олдиришади.
3. Тош ва шунга ўхшаш нарсалар билан истинжо қилиш ҳам сув ўрнига ўтади.
4. Тутқаноғи тутиб қолган ёки хушидан кетган бир кимсанинг хушсиз аҳволи 24 соатдан узоқ давом этадиган бўлса, хушига келгач ўша муддат бўйича қазога қолган намозларининг қазосини ўқимайди. Спиртли ичимлик, наша, кўкнори ва дори таъсирида хушидан кетган, маст бўлган кимса, хушига келгач намозларининг қазосини ўқийди. [хато тушунилмасин! Бундан, асло спиртли ичимлик, гиёҳванд модда истеъмол қилиш жоиз экан деган маъно чиқмайди. Ҳар тоифадан намоз ўқийдиганлар бор.] Ётган жойида боши билан имо қилолмайдиган (бошини қимирлата олмайдиган) даражада оғир касалнинг касаллиги 24 соатдан кўп давом этса ҳам, ҳатто ақли-хуши жойида бўлса ҳам, унга намоз фарз бўлмайди.
5. Таҳоратхона ва ҳожатхонага хусусий, хос шалвор ва бошга бир нарса кийган ҳолда кириш мустаҳабдир.
6. Холижойга кираётганда қўлда Аллоҳу таолонинг исми ва Қуръони карим ёзилган нарса бўлмаслиги керак. Бирон нарсага ўралган ёки чўнтакда бўлиши керак.
7. Ҳожатхонага чап оёқ билан кирилиб, ўнг оёқ билан чиқилиш керак.
8. Ҳожатхонада аврат жойини, ўтиргандан кейин очиш ва гапирмаслик керак.
9. Авратига ва нажосатга қарамаслик керак.
10. Ҳеч қанақа сувга ва деворга, қабристонга ва йўлга таҳорат синдирмаслик керак.