Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Эр ва хотиннинг закоти алоҳида бўлади

Савол: Эр билан хотиннинг закотлари алоҳида ҳисобланадими?

Жавоб: Динимизга кўра, эр-хотиннинг бойликлари алоҳида бўлади. Бир-бирига қўшилмайди. Сиз бой, эрингиз фақир бўлиши ёки аксинча бўлиши мумкин. Ким бой бўлса, ўз закотини беради.

Эрингизга эмас, ўзингизга тегишли қарз бўлса, мавжуд пулингиздан буни айирасиз. Олтинларингизни тортиб, оладиган пулларингиз билан бирга ҳисоблайсиз. Барчасининг қирқдан бирини олтин билан солиҳ бир фақир мусулмонга берасиз. Уй, дўкон, автомобиль каби нарсалар закот нисобига қўшилмайди. Яъни закотлари берилмайди.

Батафсил

Муддати кечиктирилган тўлов учун устама ҳақ сўраш

Савол: Савдода муддати кечиктирилган тўлов учун устама ҳақ сўраш жоизми?

Жавоб: Бир молни нақдга арзон, насияга ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида қимматга сотиш жоиз. Муддати кечиктирилган тўлов учун устама ҳақ сўраш эса жоиз эмас. Бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида сотиш билан муддати кечиктирилган тўлов учун устама ҳақ сўраш бошқа-бошқа нарсалардир. Масалан, 10 сўмлик молни эҳсон қилиб 5 сўмга сотиш жоиз бўлганидек, бўлиб тўлаш шаклида ёки нақдга 15 сўмга ҳам сотиш жоиздир. Лекин муддати тўлгандан кейин тўлай олмаган ойлар учун устама ҳақ олмоқ жоиз бўлмайди. Лекин харидор пулни бергунча пулни қадри тушса, молнинг сотилган кундаги қийматини талаб қилиш мумкин.

Батафсил

Товон пули олиш

Савол: Икки яшар ўғлим тротуарда ўйнаб юрганида машина уриб кетиб вафот этди. Қон пули ёки товон пули дейиладиган пулни олишим жоизми? Бундан ташқари, уриб кетган автомобиль суғуртаси жабрланувчига, яъни бизга автоматик равишда пул тўлайди. Натижада суғурта компанияси бизга маълум миқдорда пул беради. Суғуртанинг берган бу пулини ҳам олишим жоизми?

Жавоб: Нафақат вафот этган, балки машина уриб жароҳат олган ҳам товон пули олади. “Саодати абадия” китобида бундай дейилган: Хатолашиб одам ўлдириш, масалан баландликдан устига қулаб ёки ухлаётган кишининг юмалаб бошқасини ўлдириб қўйиши шундайдир. Бунинг жазоси эса каффорат ва диятдир. Миниб юрган от бировни тишлаб ўлдирса [моторли воситаларнинг уриши] ҳам шундайдир.

Батафсил