Аллоҳ бизни кўриб турибди

Ҳазрати Умар халифалик даврида бир кечаси осойишталикни назорат қилиш учун Мадина шаҳри кўчаларини кезиб юрганди. Бир уйнинг олдидан ўтиб кетаётганида уйдан баланд овозда гаплашаётганларни эшитиб қолди. Онаси қизига шундай дерди:

- Қизим, эртага сотадиган сутимизга сув аралаштириб қўй.

- Ойи халифа сутга сув аралаштиришни тақиқламадими?

- Қизим ярим кечаси халифанинг бундан қандай хабари бўлади, у ҳозир ётоғида ухлаяпти.

- Она, халифа ухлаяпти, хабари йўқ дейсиз. Ҳамма нарсани биладиган, кўрадиган ва ҳамма нарсага қодир Аллоҳу таоло бизни кўриб турибди. Ҳолимизни билиб турибди. Ҳийламизни инсонлардан яширишимиз мумкин, аммо ҳамма нарсани билувчи ва кўрувчи Аллоҳдан қандай яширамиз?

Ҳазрати Умар бу қизнинг гўзал ахлоқига лол қолди. Уйга келиб, бўлган воқеани аёлига айтиб берди. Кейин бу қизни ўғли Асимга олиб берди. Асим бу аёлидан бир қиз фарзандлик бўлди. Бу қиздан эса одил халифалардан Умар бин Абдулазиз ҳазратлари туғилди.