Намознинг суннатлари

 

1. Таҳрима такбири ва Қунут такбирида эркаклар қўлларини қулоққа, аёллар эса кўкракка кўтариши суннатдир.

2. Такбирда кафтни қиблага қаратиб туриш.

3. Такбирдан кейин қўл боғлаш.

4. Ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйиш.

5. Эркаклар қўлларини киндик тагида, аёллар эса кўкрак устида боғлашлари суннатдир.

6. Такбирдан кейин “Субҳонака” ўқиш.

7. Имом ва ёлғиз намозхоннинг “Аъузу..” ўқиши суннатдир.

8. Фотиҳадан аввал “Бисмиллоҳ” ўқиш.

9. Имом Фотиҳани тугатганида имом ва жамоатнинг, ёлғиз намозхон Фотиҳани тугатганида эса, ўзи паст овозда «омин» дейиши суннатдир.

10. Имомнинг Жума ва Байрам намозларидан бошқа жамоат билан адо этиладиган барча намозларининг биринчи ракъатида, иккинчида ўқийдиганидан икки марта узунроқ сура ёки оят ўқиши суннатдир.

11. Қиёмдан рукуъга эгилаётганда такбир айтиш.

12. Рукуъда қўлларни тизза кўзининг устига қўйиб, бармоқ ораларини очиш суннатдир.

13. Рукуъда уч марта “Субҳона роббиял озыйм” дейиш.

14. Рукуъда бел билан бошнинг бир текис туриши.

15. Имом ва ёлғиз намозхоннинг рукуъдан тураётганда “Самиъ аллоҳу лиман ҳамидаҳ” дейиши.

16. Жамоатнинг ва ёлғиз намозхоннинг рукуъдан қад ростлагач “Роббана лакал ҳамд” дейиши.

17. Қиёмдан саждага бораётганда такбир айтиш.

18. Саждада қўл бармоқларини бирлаштириш.

19. Оёқ бармоқларини букиб, учларини Қиблага қаратиш.

20. Саждада эркаклар, тиззаларини ерга қўйиб сонларини қориндан, тирсакларини ердан ва биқиндан узоқ тутиши суннатдир. Аёлларга эса сонларини қоринга, тирсакларини ерга ва биқинларига текказиб туришлари суннатдир.

21. Саждада уч марта “Субҳона роббиял аъло” дейиш.

22. Иккинчи саждадан туришда такбир айтиш.

23. Эркаклар ўнг оёқларини тикиб, чап оёқларини ётқизиб устига ўтириш.

24. Қада-и охирада, яъни охириги ўтиришда саловот дуоларини ўқиш.

25. Ўнгга ва чапга салом бераётганда бошни ҳам буриш.

26. Ташаҳҳудда қўл учларини тизза учларига тенг тутиб, бармоқ ораларини ўз ҳолича қўйиш.

27. Саждада қўл ва оёқ бармоқларини Қиблага қаратиб тутиш.

28. Саждада қўлни қулоқ тўғрисида тутиш.

29. Еттита аъзо узарига сажда қилиш. [Пешона, бурун, икки кафт, икки тизза ва ўнг оёқнинг бош бармоғи].

30. Қиёмда, тўпиқларни тўрт энлик масофада, рукуъ ва саждада эса бирлаштириб тутиш суннатдир.

31. Тўрт ракъатлик фарз намозларининг охирги икки ракъатида ёлғиз Фотиҳани ўқиш.

32. Азонни суннатларига риоя этган ҳолда ўқиш.

33. Хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз бўлсин фарз намозларида эркакларга иқомат айтиш суннатдир.

34. Намозларни бош кийим, узун енглик либос ва пайпоқ кийиб ўқиш суннатдир.