Намознинг мустаҳаблари

 

1. Қиёмда, сажда ўрнига қараб туриш.

2. Рукуъда оёқ учларига қараб туриш.

3. Саждада бурун қўйилган жойга қараб туриш.

4. Ташаҳҳудда тизза устига қараб ўтириш.

5. Фотиҳадан кейин ўқиладиган оятнинг Бомдод ва Пешин намозларида узунроқ, бошқа намозларда қисқароқ бўлиши мустаҳабдир.

6. Таҳрима ва Қунут такбирларида, эркакларнинг бош бармоқларини қулоқ юмшоқларига текказишлари мустаҳабдир.

7. Имомга иқтидо қилган киши такбирларни сассиз айтиши.

8. Рукуъ ва саждаларда, тасбиҳларни учдан зиёда айтиш.

9. Саждада аввал ўнг, кейин чап тиззани ерга қўйиш.

10. Саждада бурундан кейин пешонани ерга қўйиш.

11. Намозда эснаганда кафтнинг орқаси билан оғизни ёпиш.

12. Уч дафъа тасбиҳ ўқишга кетадиган вақт миқдори рукуъда ва саждада туриш.

13. Саждадан аввал бош, кейин қўлларни кўтариш. Қўллардан кейин тиззаларни кўтариш.

14. Салом бераётганда елка учларига қараш.

15. Имомнинг, салом бераётганда елкадаги Ҳафаза малаклари ва жамоатга ният қилиши; жамоат йўқ бўлса, ёлғиз ҳафаза малакларига ният қилиши, мустаҳабдир.

16. Намоз ичида оққан терларни артмаслик.

17. Намозда келган йўтални ва эсноқни тарк этиш.

18. Намоздан кейин, имомнинг жамоатга ўгирилиб ўтириши мустаҳабдир.