Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Таржима ва тафсир ўқиш

Савол: Қуръони каримнинг таржимасини ёки тафсирини қилиш мумкинми?

Жавоб: Қуръони каримнинг таржимасини ёки тафсирини ёзиш мумкин ва бугунгача анчаси ёзилган ҳам. Ислом олимлари буни тақиқламаганлар. Лекин бу асарлар Қуръони каримнинг аслида мавжуд бўлган балоғатини акс эттира олмайди. Яна муроди илоҳияни (Аллоҳнинг нима демоқчи эканлигини) ҳам билдира олмайди.

Батафсил

Дин қаердан ўрганилади?

Савол: Исломга ва Қуръонга амал қилиш ҳамда динимизни ўрганиш мақсадида таржима ва тафсир ўқиш керакми?

Жавоб: Исломга, Қуръонга амал қилиш, динни ўрганиш таржима ёки тафсир ўқиш орқали эмас, фақатгина ҳақ бўлган бир мазҳабга амал қилиш ва шу мазҳабга оид ҳукмларни ўрганиш орқали амалга ошади. Бир киши Қуръони каримдан, тафсирдан ўз тушунгани бўйича амал қилса, исломга амал қилган бўлмайди.

Батафсил

15. Мушриклар Қуръони карим олдида ожиз қолдилар

Агар Қуръон тушадиган бўлса нега обрўли, бадавлат бирига тушмади? Валид бин Муғира “Мен Қурайшнинг кўзга кўринганларидан эмасманми? Майли Қуръон менга келмади, ҳеч бўлмаса Умаййа бин Халафга келмайдими?” дейди. Абу Жаҳл Жаноби Пайғамбаримизнинг “Аллоҳим, икки Умардан бири билан динни қувватлантиргин” деб дуо қилган икки кишидан бири эди. Ўғли Икрима, биродарларидан Салама ва Хорис (родиаллоҳу анҳум) мусулмон бўлиб, катта хизматлар қилади.

- - Сарваримиз изларидан - 15

Батафсил