Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Қуръони каримни таржима қилиш

Савол: Қуръони каримни сўзма-сўз таржима қилиш мумкинми?

Жавоб: Қуръони каримнинг тафсири ва таъвили фақат салоҳиятли мутаҳассис олимлар тарафидан ёзилади. Лекин сўзма-сўз таржима қилиш мумкин эмас. Таржимадан муроди илоҳийни тушуниб бўлмайди. Ҳадиси шарифларнинг ҳам сўзма-сўз таржимаси кўпинча нотўғри маъноларга келади. Ҳатто бир тилдаги ибора, термин ва мақолларнинг ҳам сўзма-сўз таржимаси жуда ғалати ва нотўғри бўлиб чиқади.

Батафсил

Қуръонни ҳамма тушуна олармиш

Савол: Бир йигит “Қуръонни тушуниш учун олим бўлишнинг кераги йўқ, ҳамма тушуна олади, ҳатто чўпон ҳам тушунади. Ота-боболарингизнинг, яъни мазҳаб имомларининг йўлидан юришни йиғиштириб, Қуръон ўқинг. У ғоят очиқ, тушунарли, ҳамма тушунади” дейди. Қуръонни ҳамма тушуна оладими? Бунга қандай жавоб бериш керак?

Жавоб: Қуръони каримни фақатгина Жаноби Пайғамбаримиз тушунганлар. Салоҳияти бўлган олимлар мавжуд илмлари даражасидагина тушунадилар. Ҳамма тушуна олганида эди, Аллоҳу таоло пайғамбар юбормасди.

Батафсил

Таржима ўқишнинг оқибати

Савол: “Қуръон таржимаси” деган китобларни қўлларидан туширмай ўқиб юриб, мазҳабларни ва диннинг баъзи амрларини инкор қилаётганларга дуч келяпмиз. Аллоҳнинг каломини ўқиган одам ҳам йўлдан адашадими деб ҳайронмиз?

Жавоб: “Қуръон мазмуни”, “Қуръоннинг шарҳли маъноси”, “Қуръоннинг изоҳли таржимаси” сингари номлар билан сотувга чиқарилаётган ўзбекча, русча ва ҳакозо тиллардаги китоблар Аллоҳнинг каломи эмас. Қуръони каримнинг ҳар бир ояти ҳақида сарваримиз Расулуллоҳ (алайҳиссалом) ҳазратлари томонидан саҳобаларга ўқиб эшиттирилган пайтларда билдирган маъноларига “тафсир” дейилади. Шу жиҳатдан “Қуръоннинг ягона тўғри тафсири Расулуллоҳга тегишли” дейилади.

Батафсил