Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом

Муҳаммад (алайҳиссалом), Аллоҳу таолонинг ҳабиби, севгилиси, яратилган бутун инсониятнинг ва бошқа махлуқотнинг ҳар тарафлама энг юксаги, энг чиройлиси, гўзали ва шарафлисидир. Ул зот, Аллоҳу таолонинг ўзи мадҳ этган, жамики инсониятга ва жинга пайғамбар қилиб танлаган, сўнгги ва энг юксак Пайғамбаридир. Ул сарвар оламларга раҳмат қилиб юборилган бўлиб, дунёдаги жонли-жонсиз ҳамма нарса Ул зотнинг ҳурматига яратилган. Уларнинг муборак исмлари Муҳаммад (алайҳиссалом), такрор-такрор мадҳ этилган, жуда кўп мақталган деган маъноларни билдиради.

Батафсил

Ҳадиси шарифларнинг турлари

Савол: Ҳадиси шарифларнинг қандай турлари бор?

Жавоб: Моддалар ҳолида билдирайлик:

1. Ҳадиси мурсал: Асҳоби киромнинг исми айтилмай, Тобеиндан бири тўғридан-тўғри “Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдики...” деб ривоят қилган ҳадиси шарифлар.

2. Ҳадиси муснад: Расулуллоҳдан ривоят қилган саҳобанинг исми билдирилган ҳадиси шарифлар.

Батафсил

Қуръони карим ким учун тушди?

Савол: Қуръони каримнинг баъзи оятларининг мушриклар ёки мунофиқлар учун тушганини айтиш қанақасига тўғри бўлади? Барчаси мусулмонлар учун тушмадими?

Жавоб: Ибни Сабачи шиалар мунофиқлар ҳақида тушган оятларни кўрсатиб, Асҳоби киромга тил текказишди. Мазҳабсизлар ҳам мушриклар ҳақида тушган оятларни кўрсатиб мусулмонларга мушрик дейишди.

Қуръони карим Жаноби Пайғамбаримизга нозил қилинди. У ҳолда Қуръонни энг мукаммал тарзда тушунадиган ягона киши Пайғамбаримиздир. “Имон келтирганларга айтгин, мушрикларга айтгин, мунофиқларга айтгин, китоб аҳлига айтгин” деган жумлалар бор.

Батафсил