Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Имоми Аъзамнинг ҳадис илми

Савол: Баъзи кимсалар, Имоми Аъзам ҳақида “Абу Ҳанифанинг ҳадис илми заиф” дейишади. Бундай дейишдан мақсадлари нима?

Жавоб: Ҳадис илми заиф бўлса, фиқҳ илмида қандай қилиб чўққига чиқибди? Булар бир-бирига боғлиқ бўлган илмлар. Фиқҳ олими бошқа илмлар билан бирга ҳадиси шарифларни ҳам яхши биладиган зотдир.

Батафсил

Салмон Форисий (родиаллоҳу анҳ)

Салмон Форисий ҳазратлари Асҳоби киромнинг буюкларидан ва машҳурларидандир. Аҳли байтдан саналади. Инсонларни Ҳаққа даъват этган, тўғри йўлни кўрсатиб саодатга қовуштирган “силсила-и олия” деб аталадиган улуғ олим ва валийларнинг иккинчи ҳалқасидир.

Хандақ ғазосидан бошлаб, бутун жангларда иштирок этган. Бадр ва Ухуд ғазосидан кейин мусулмонлар Мадинага учинчи марта ҳужум қилмоқчи бўлган мушрикларга қарши қандай ҳимояланиш кераклигини маслаҳатлашаётган эдилар.

Батафсил

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (родияллоҳу анҳ)

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ пайғамбарлардан кейин жами инсонларнинг энг устунидирлар. Ашъараи мубашшаранинг, яъни Жаннат билан суюнчиланган ўн саҳобанинг биринчисидир. Жаноби Пайғамбаримизнинг қайнотаси, ҳазрати Оишанинг отасидир. Ҳазрати Абу Бакр Расулуллоҳга ўзгача садоқат ва муҳаббат билан боғланган эди. Ҳатто вафотига Пайғамбаримиздан ажралиб қолишдан туйган қайғуси, ғами ва ҳасрати сабаб бўлганди.

Батафсил