Фитр беришнинг аҳамияти

Савол: Фитрнинг аҳамияти нима? Кимлар фитр бериши керак?

Жавоб: Эҳтиёжи бўлган ашёдан ва қарзларидан ортиқ бўлган закот нисобига етадиган моли ё пули бўлган мусулмоннинг фитр бериши вожиб. Нисобга молик бўлмаса, фитр бериши вожиб бўлмайди. Лекин бергани яхши. Бир ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Садақаи фитр бойларингиз учун тазкиядир. Фақирларингиз ҳам берадиган бўлса, Аллоҳу таоло уларга яна-да кўпроғини беради.” (Абу Довуд) (Тазкия – тозалаш деганидир.)

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Рамазон рўзаси осмон билан ер орасида туради. Садақаи фитр берилганида кўкка кўтарилади.” (Абу Ҳафс)

“Садақаи фитр рўзадорнинг дуруст бўлмаган сўзларидан ҳосил бўлган гуноҳларини тозалайди.” (Байҳақий)

Нариги уч мазҳабда бир кунлик еб-ичадиган озуқаси бўлган кишининг фитр бериши фарз. Ҳадиси шарифда “Садақаи фитрни катта-кичик, бой-фақир барчанинг бериши керак” деб марҳамат қилинган. (Абу Довуд)

Динан бадавлат бўлмаган киши закот ва фитр олиши мумкин. Эҳтиёжи бўлган ашё ва қарзларидан ортиқ закот нисоби миқдорида моли, пули бўлган мусулмоннинг фитр бериши вожиб. Фитр ва закот олиши эса, ҳаром бўлади. Фитр нисобига қўшиладиган мол тижорат учун бўлиши шарт бўлмаганидек қўлида бир йил турган бўлиши ҳам шарт эмас. Хасталик каби ҳар қандай бир узр сабабли рўза тутолмаган кишининг ҳам агар бой бўлса фитр бериши керак.

Тижорат учун олинмаган молларнинг закоти берилмайди. Улардан тушадиган даромад нисобга қўшилади.

Нисобга молик бўлмаган кишилар фақир саналади, закот олиши мумкин. Нисобга молик бўлса фитр бериши вожиб бўлади. Маош олган киши қарзларидан қутулганидан кейин нисобга молик бўлса, бой ҳисобланади ва фитр бериши вожиб бўлади. (Нисоб - 96 гр олтин ёки шу қийматга тенг пул ёхуд тижорат (савдо) молидир.)

Садақаи фитр Рамазони шарифда берилади. Рамазондан аввал ва байрамдан (ҳайитдан) кейин ҳам бериш жоиз бўлса ҳам, байрам намозидан аввал бериш жуда катта савобдир. Шофеъий мазҳабида Рамазондан аввал берилмайди. Байрамдан кейинга ҳам қолдирилмайди.

Ота-онага, бобога, бувисига, фарзандига, аёлига ва кофирга фитра берилмайди. Фақир бўлиш шарти билан келинга, ака-укасига, амаки-тоға, амма-холаси каби қариндошларига, куёвга, қайнота-қайнонага, қайноға-қайниукасига, ўгай фарзандига бериши мумкин. Агар солиҳ бўлсалар яқин қариндошга бериш жуда катта савоб бўлади. Имомайнга кўра, қарздор ва фақир кишига аёли фитр бериши мумкин. (Мавқуфот)

Садақаи фитрнинг миқдори ҳар йили ўзгариб турмайди. Бир кишининг фитри сифатида ҳар кун учун эмас, бир ой учун ярим саъ буғдой ёки ун ёхуд бир саъ арпа, хурмо ёки майиз берилади. Ярим саъ - 1750 грамга тенг. 1750 грам буғдой ёки ун ёхуд 3500 грам арпа, хурмо ёки майиз берилади. Бу маҳсулотларнинг ўзи ёки уларнинг қиймати қадар олтин ёки кумуш (пул) бериш керак. Буғдой, ун ва бошқаларини бериш қийин бўлса, уларнинг қийматичалик нон, жўхори ёки қоғоз пул билан бериши мумкин. 

Савол: Фитр қачон вожиб бўлади? Қурбон сўйишдаги нисоб билан фитр беришдаги нисоб бирдайми?

Жавоб:  учун Қурбон байрамининг учинчи куни нисоб миқдорича (96 гр олтин) бойликка етган киши шариат бўйича бой ҳисобланади. Бу кишининг зиммасига қурбон сўйиш вожиб бўлади. Фитр нисоби худди закот нисобидек бўлади. Қурбонликдан фарқлар шулар: Эҳтиёжи бўлган ашёдан ва қарзларидан ортиқ закот нисобичалик моли, пули бўлган ҳар бир озод мусулмоннинг Рамазон байрамининг биринчи куни эрталаб, тонг ёришаётганда Фитр бериши вожиб бўлади. Ундан аввал ва ундан кейин вожиб бўлмайди. Фитр ва қурбон нисоби ҳисобига қўшиладиган молнинг тижорат учун бўлиши шарт бўлмаганидек, қўлида бир йил сақланган бўлиши ҳам шарт эмас. Байрамнинг биринчи куни бомдод намози қирганида нисоб миқдоричалик мол эгаси бўлиши шарт. 

Савол: Фитр кимларга берилади? Закотнинг ҳукмлари фитрга ҳам ўтадими?

Жавоб: Ҳа. Яъни закотдагидек ота-онага, бобога, бувига, фарзандга, неварага, аёлига ва кофирга фитр садақаси берилмайди. Фақир бўлиш шарти билан келинга, ака-укасига, амаки-тоға, амма-холаси каби қариндошларига, куёвига, қайнота-қайнонага, қайноға-қайниукасига, ўгай фарзандига бериши мумкин. Агар солиҳ бўлсалар яқин қариндошга бериш жуда катта савоб бўлади. Имомайнга кўра, қарздор ва фақир кишига аёли фитр бериши мумкин. (Мавқуфот) 

Савол: Фитрдаги ваколат закотдагидекми?

Жавоб: Ҳа. 

Савол: Закотда бўлганидек фитрни ҳам ҳадя деб бериш жоизми?

Жавоб: Ҳа. 

Савол: Хурмо билан ифтор қилган киши фитрини хурмо билан берадими?

Жавоб: Йўқ. Йил бўйи еган нарсасидан беради. 

Савол: Телефон орқали ваколат бериладими?

Жавоб: Бўлади. E-mail билан ҳам бўлади. 

Савол: 4 киши ҳар бири 1750 грамдан ун бериб, жами 7 кг унни бир кишига ваколат бериб, фитрларини тўлаши тўғри бўладими?

Жавоб: Тўғри. 

Савол: Бир кишига пул бериб “Ушбу пул билан зиммамга тушган миқдорда ун олиб истаганингга истаганингча номимдан фитр беришга сени вакил қилдим” десак у ҳам “Қабул қилдим” деса, мана шу йўсинда берилган фитр ўтадими?

Жавоб: У киши ун олиб берадиган бўлса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Энг осони бир одам 15-20 кишининг ваколатини олади, ваколат берувчилар берган пулга 2-3 грамлик бир чорак олтин танга олиб, фақирга берилса, бу иш ҳал бўлади. 

Савол: Фитр фақат фақирларга бериладими?

Жавоб: Ҳа. 

Савол: Фақирлар учун танишимдан вакил бўлиб, қандай фитр олишим мумкин?

Жавоб: Бойларнинг ҳам, фақирларнинг ҳам вакили бўла оласиз. Бир фақирдан ваколат оласиз. Яъни “Фитримни олиш ва истаган жойинга сарфлашинг учун сени вакил қилдим” дейди. Ўша ваколат ёрдамида сиз барчадан фитр олиб, истаган жойингизга сарфлашингиз мумкин. 

Савол: Аёлимнинг ва ҳали балоғатга етмаган фарзандларимнинг фитрларини уларни хабардор қилмай ва ваколатларини олмай  беришим мумкинми?

Жавоб: Аёлингиз ва фарзандларингиз сизнинг қарамоғингизда бўлгани учун уларни хабардор қилмай бера оласиз. 

Савол: Акамнинг ва турмушга чиққан синглимнинг фитрини уларни хабардор қилмай бера оламанми?

Жавоб: Йўқ. Бир киши ўз молидан бошқа одам учун фитр берса, агар у аввалдан амр ё илтимос қилган бўлса, жоиз. Амри билан берилмаган бўлиб, кейин эшитиб рози бўлса ҳам жоиз бўлмайди. Агар уларнинг моли ё пули билан берилган бўлса, у рози бўлиши билан жоиз бўлади. Ёки уларнинг “Сизни садақаи фитрамни бериш учун вакил қилдим” дейишлари керак.

Савол: Беш кишининг фитрларини бериш учун вакилман. Фитрларни жам қилиб беришим керакми ёки алоҳида-алоҳида қилибми?

Жавоб: Барини бирдан бера оласиз. 

Савол: Биз аслан Кавказлик бўлганимиз учун Шофеъий мазҳабидамиз. Шофеъийлар фитрни қанча ва қандай бериши керак?

Жавоб: 1680 грамм буғдой, гуруч, хурмо, нўхат, пишлоқ бера олади. Буларнинг ўрнига қоғоз пул берилмаганидек, олтин ва кумуш билан ҳам бериб бўлмайди. Бундан ташқари, саккиз синф одамга берилиши керак. Уч синф одамга бериш жоиз деган олимлар бўлса ҳам, ҳозирги даврда бу уч синфни топиш жуда қийин. Шунинг учун Шофеъий мазҳабидагилар Ҳанафий мазҳабини тақлид қилиб беришлари лозим. 

Савол: Ўтган йиллари берилмаган фитрларни бу йил берсак бўладими? Агар мумкин бўлса, қандай берилади?

Жавоб: Берилади. Қазо қилинган бўлади. Олтин ҳолида берилади. 

Савол: Сафарда бўлганим учун рўза тутолмадим. Фитр беришим керакми?

Жавоб: Ҳа. Бир узр сабабли рўза тутолмаган кишининг ҳам садақаи фитр бериши керак.

 

Савол: Ҳомиладор аёл қорнидаги фарзандининг фитрасини бериши керакми?

Жавоб: Бермайди. 

Савол: Нисоб миқдорига етадиган пулим бор, лекин бу пул қўлимда турганига ҳали бир йил тўлмади. Фитр беришим керакми?

Жавоб: Фитр учун бир йил кутиш керак эмас. Ҳайит куни нисобга молик бўлсангиз, дарров шу куни беришингиз лозим. 

Савол: Рамазон ойида байрам намозидан аввал берилиши керак бўлган фитрни жоиз бўлмаган кишиларга берганини байрамдан кейин билган одам нима қилиши керак?

Жавоб: Бошқатдан бир фақирга беради. 

Савол: Закотим фитрлар билан бирга ҳисоблаганда 5 грам олтин қийматига тенг бўлар экан. Бу олтинни ҳам закотим, ҳам фитрларим деб ният қилиб бера оламанми?

Жавоб: Ҳа, бера оласиз. 

Савол: Фитрни кўп қилиб бериш яхшими?

Жавоб: Албатта. 

Савол: Фитрни бир неча йиллардан бери қоғоз пул билан берган кишининг олтин билан давр қилиши лозимми?

Жавоб: Давр қилгани яхши. Давр қилмаса ҳам бир қавлга кўра саҳиҳ бўлади. 

Савол: Закот ва фитрни бир кишига берса бўладими?

Жавоб: Ҳа. 

Савол: Фақир ака-укамга фитр берсам бўладими?

Жавоб: Ҳа. 

Савол: Синглимга фитр бера оламанми?

Жавоб: Фитрни бойт бўлмаса, синглингизга ёки фарзандларига беришнинг зарари йўқ. 

Савол: Бир киши бирга турадиган ота-онасининг ва балоғатга етган ўғлининг фитрасини уларни хабардор қилмай берса, жоиз бўладими?

Жавоб: Кейин ўзларига хабар бериш шарти билан жоиз бўлади. 

Савол: Телбанинг, ақли жойида бўлмаган одамнинг фитр бериши керакми?

Жавоб: Ҳа, моли бўлса фитрни ўз молидан беради. Валийси бермаса, бу одам тузалгач, аввалги фитрларини ҳам ўзи беради. Тузалмаса, жавобгар бўлмайди. (Дурр-ул-мухтор) 

Савол: Сафарий одам агар нисобга етган бой бўлса, фитр берадими?

Жавоб: Ҳа. 

Савол: Балоғатга етмаган кичик бола ёки телба бой бўлса, уларнинг фитраларини пулларидан олиб бериш керакми?

Жавоб: Шарт эмас. Ота ўз пулидан ҳам бера олади ёки уларнинг моли бўлса, фитраларини уларнинг молидан ҳам  бера олади. Агар валийси бермаса, бой бола улғайгач, телба шифо топганида аввалги фитраларини ўзлари беришади. Балоғатга етмаган боланинг моли бўлмаса, унинг фитрасини отаси, ўз фитраси билан бирга беради. Яъни у бой бўлса беради. Балоғатга етган фарзандларининг фитрасини бериши керак эмас. (Саодати абадия) 

Савол: “Саодати абадия” китобида “Жавҳара”дан нақлан “Садақаи фитр сифатида арпа, буғдой ўрнига уларнинг қийматларига тенег олтин, кумуш ёки фулус, яъни мис, бронза пул (қоғоз пул) ва ҳар тур мол бериш мумкин” дейилган. Эҳтиёж ҳолида фитрни бу қавлга кўра, қоғоз пул билан берса бўладими?

Жавоб: Эҳтиёж бўлса жоиз бўлади. бошқа олимларга ҳам мос келиши учун олтин билан бериш яхшироқ бўлади. 

Савол: “Саодати абадия”да “Фитр садақасини вожиб бўлиши учун Ҳайитнинг биринчи куни бомдод намози кирган вақтда нисоб миқдори қадар молга эга бўлиш шарт. Ўша вақтдан кейин нисобга эришган, янги туғилган ва имонга келган одамларнинг фитр бериши вожиб бўлмайди” дейилган. Байрамнинг биринчи куни пешиндан кейин нисобга молик бўлган одамга фитр бериш вожиб бўладими?

Жавоб: Вожиб бўлмайди. (Ибни Обидин)

Вожиб бўлмаса ҳам фитр садақаси ўзи озгина миқдор бўлгани учун ҳамманинг бериши яхши бўлади. Нариги уч мазҳабда бир кунлик егулиги бор одамнинг фитр бериши фарз. Бир ҳадиси шарифда “Садақаи фитр бойрингиз учун тазкиядир. Фақирларингиз ҳам берса, Аллоҳу таоло уларга бундан ҳам кўпини беради” деб марҳамат қилинган. (Абу Довуд)