Таъсири аниқ бўлган дорилар

Савол: Хасталанганда таъсири аниқ бўлган дорилардан фойдаланмаслик гуноҳми?

Жавоб: Албатта гуноҳ. Баъзи дориларнинг, масалан антибиотиклар ва сульфамидларнинг бактерияга қарши таъсири, ноннинг очликни, сувнинг чанқашни кетказиши кабидир. Ёнғинни сув билан ўчириш ҳам шундай. Таъсири аниқ бўлган бу каби дориларни истеъмол қилмаслик таваккал эмас, аҳмоқликдир, ҳаромдир. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Ҳар хасталикнинг дориси бор. Фақатгина ўлимга чора йўқ.” (Табароний)

Батафсил


Егуликлардаги қурт

Савол: Баъзилар олчанинг ичидаги қуртнинг ўз-ўзидан пайдо бўлишини, шу сабабли қурт тушган олчани ейишнинг зарари йўқлигини айтишади. Қурт тушган олча ейиш тўғрими?

Жавоб: Олчадаги қурт “Олча пашшаси” деган бир пашшанинг олча ичига қўйган тухумидан ҳосил бўлади. Қурт тушган олча ейилмайди. Олча сотиб олганда 3-4 дона олчанинг ичини очиб кўради, буларда қурт бўлмаса, бошқаларини ичини очмасдан ейиш жоиз. Агар бир дона қурт кўрса ҳам, барчасининг ичини кўриб, кейин ейиши керак бўлади. (Бариқа)

Батафсил


Овқатланишдан аввал ва кейин дуо қилиш

Савол: Овқатланишдан аввал дуо қилиш жоизми?

Жавоб: Ҳа, овқатланишдан аввал ҳам дуо қилиш жоиздир. Бисмиллоҳ айтиш ва хайр баракат учун дуо қилиш ҳам овқатланишнинг суннатларидан. Ибни Аббос ҳазратлари Жаноби Расулуллоҳнинг “Овқатланишдан аввал “Аллоҳумма борик лана фиҳи ва атимна хайран минҳу” деб айтинглар” деб марҳамат қилганликларини ривоят қилганлар. Анъом сурасининг“Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз!” маолидаги 121-ояти каримасининг бисмиллоҳсиз сўйилган ҳайвонларнинг ўлакса бўлишини, ейилмаслигини билдирмоқда.

Батафсил


Газли ичимлик ва кола ичиш

Савол: Баъзи ташкилотлар газли ичимлик ва колаларда спирт борлигини исботлаганлар. Спиртнинг томчиси ҳам ҳаром эканлигига кўра, бундай салқин ичимликларни ичиш ҳам ҳаром эмасми?

Жавоб: Салқин ичимликлар таркибида спирт борлиги янгилик эмас. Уларнинг мақсадлари “Қаранглар мусулмонлар ҳатто газли ичимликларни ҳам ичмайдилар” деган гап-сўз чиқариш, бу билан “Мана мусулмонлик шу, қаранглар мусулмонлар қандай аҳволга тушиб қолишган” дейишмоқчи. Балки баъзи фитначилар чиқиб “Спиртсиз газли ичимликлар чиқарилсин!” деб талаб ҳам қилиши мумкин.

Батафсил


Бисмиллоҳ

Савол: Бисмиллоҳ айтишнинг ҳукми нима?

Жавоб: Айтилган жойига қараб бисмиллоҳнинг ҳукми ўзгаради. Бир неча мисол келтирамиз:

Фарз бўлган жойлар: Мол сўяётганда бисмиллоҳ айтиш фарздир. Бисмиллоҳсиз сўйилган мол гўштини ейиш ҳаром.

Вожиб бўлган жойлар: Намоздан бошқа жойларда Фотиҳа сурасини ўқишдан аввал бисмиллоҳ айтиш вожибдир. Шофеъий мазҳабида эса ҳамма вақт Фотиҳа ўқишдан аввал бисмиллоҳ айтиш фарз.

Батафсил


Еб-ичиш одоби

Савол: Еб-ичиш одоби ҳақида маълумот берсангиз?

Жавоб: Моддалар ҳолида билдирамиз: 

Овқат ейишдан аввал ният: Овқатланишни бошлаётганда Аллоҳу таолога ибодат қилиш, Унинг қулларига фойдали бўлиш, динимизни, абадий саодат ва ҳузур йўлини бутун инсонларга ёйиш учун қувватланишга ният қилиш лозим.

Еб-ичишнинг фарзлари:

1. Еганида тўйишини, ичганида чанқоғи қонишини Аллоҳу таолодан билиш;

2. Ҳалолдан еб-ичиш;

Батафсил


Овқатларга спирт қўшиш

Савол: Қуйида иқтибос қилинган ёзув тўғрими? 

“Спирт ва спиртли ичимликлар кайф берувчи ва маст қилувчи сифатида ичилган пайтдагина ҳаром бўлади. Булар қайнатиш орқали, овқатга қўшиб пишириш орқали ичкилик сифатини йўқотса, оддий озиқ-ичимликка айланади. Ҳаром бўлишдан чиқади. Ҳазрати Умар қайнатилган шаробни ичган ва ичишни хоҳламаган Убода б. Сомит исмли саҳобага аччиқланиб шундай деган: “Эй аҳмоқ! Бу қайнаган, шароблиги қолмади. Сен сирка (уксус)ни истеъмол қилмайсанми? Сирка ҳам шундай олинганку...” У ҳолда спиртнинг пишаётган овқатларга лаззат берувчи сифатида қўшилишининг (гўшт ва балиққа бир миқдор шароб қўшиб пиширишнинг) диний томондан ҳеч қандай зарари йўқ.” (Абу Заҳро299-бет)

Батафсил


Озгина спиртга фатво бериш

Савол: Баъзи газеталарда қуйидагича фатво чоп этилди: “Таркибида маст қилмайдиган даражада спирт бўлган ичимликларни ичиш жоиз, маст қиладиган даражада спирт бўлган ичимликларни ичиш эса ҳаром. Маст қилмагани учун кефир ичиш жоиз.” У ҳолда бир-икки стакан пиво ҳам одамни маст қилмайди. Шунда пиво ичиш ҳам жоиз бўладими?

Жавоб: Одам ҳар эшитган нарсасига ишонавермаслиги керак. Юқоридаги гапларни илм одами бўлган киши айтмайди. Чунки дин китобларида билдирилган ҳадиси шарифлар бўйича спиртнинг томчиси ҳам ҳаромдир. Бундан ташқари, кўпи маст қиладиган ичимликларнинг озгинаси ҳам ҳаромдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

Батафсил


Ғайримуслимларнинг овқатларини ейиш

Савол: Христиан аёллар пиширган овқатларидан бизга ҳам келтирадилар. Биз бу овқатлардан еймиз. Баъзи кишилар ғайримуслимларнинг нопок эканликларини, улар берган ҳадяларни олиш жоиз эмаслигини айтишмоқда. Бу тўғрими?

Жавоб: Ғайримуслимларнинг овқатларини ейиш, берган ҳадяларини олиб ишлатишнинг ҳеч зарари йўқ. Ислом олимларининг энг улуғларидан бўлган имоми Раббоний ҳазратлари айтадики: “Тавба сураси 28-ояти каримасида “Мушриклар албатта нопок кимсалардир” деб буюрилган.

Батафсил


Шубҳали таомларни ейиш

Савол: Таркибида чўчқа ёғи ёки спирт бўлиши гумони бўлган егуликларни ва қандай сўйилгани номаълум бўлган мол гўштларни ейишдан сақланиш тақво эмасми?

Жавоб: Тақво бўлмайди. Аксинча васваса қилган бўлиб, гуноҳ бўлади. Ҳазрати Умарнинг “Бизлар ҳаромга тушиб қолмайлик деган андиша билан ҳалолларнинг ўндан тўққизидан йироқ турардик” сўзи бу хусусларнинг ташқарисидаги ҳаромлар ҳақида айтилган.

Имоми Ғазолий ҳазратлари айтадики: Ҳаром бўлиш шубҳаси бор нарсалардан ҳам сақланиш керак, чунки ҳадиси шарифда “Шубҳалилардан сақланган киши динини, шарафини муҳофаза қилган бўлади. Шубҳали нарсаларга ўралашган киши ҳаромга тушиб қолиши мумкин” деб марҳамат қилинган.

Батафсил