Таҳорат ва таяммум олиш имкони бўлмаса
Савол: Таҳорат учун сув тополмаган ва таяммум қилиш имкони ҳам бўлмаган киши Ханбалий мазҳабини тақлид қилиб, таҳоратсиз ва таяммумсиз намоз ўқий оладими?
Жавоб: Таяммум қилиш имконсиз дейишнинг ўзи имконсиз. Чунки тупроқ, мармар, тош, ғишт, черепица, лакланмаган сопол тувак, кўза, қум, оҳак, тупроқ чанги билан таяммум қилишдек кенг имконлари бор. Намознинг аҳамиятини биладиган киши ёнида булардан бирини олиб юришга ярамайдими. Шунда ҳам таяммум қилиш имкони бўлмаган киши икки намозни жам қилади. Масалан, пешин намозини ўқий олмаган кишининг шомгача сув ёки таяммум қиладиган бир жой тополмай қолиши имконсиздир. Булар фақат ҳибсда, зиндонда ва қўл--оёғи занжирбанд бўлиши мумкин.
Тоза жой, сув ва тупроқ топа олмаган ҳибсдаги киши қироат қилмасдан намоз ўқиётгандек ҳаракат қилади. Ҳибсдан қутулгач, барчасини иёда этади. (Ислом ахлоқи)
Таяммум қила олмаган ва икки намозни ҳам жам қилолмайдиган киши, фақат шу ҳолатда Ханбалий мазҳабини тақлид қилиб, таяммумсиз ҳолда намозини ўқийди.
Ханбалий мазҳабида сув ва тупроқ тополмаган киши таҳоратсиз ва таяммумсиз намоз ўқий олади. Шу ҳукмдан фойдаланган ҳанафий, бу намозларда фақатгина фарзларига ва намознинг сиҳат шартларига риоя қилади. Суннат ва мустаҳабларини бажармайди. (Ал-фиқҳ-у алал-мазоҳиб-ил-арбаъа)