Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Тасбиҳ намози

Савол: Тасбиҳ намози қандай ўқилади? Қазоси борлар ҳам ўқиса бўладими?

Жавоб: Бу савоби жуда кўп бўлган намоздир. Пайғамбаримиз амакиси ҳазрати Аббосга “Сизга ўргатадиган нарсани адо этганингизда эски-янги, аввалги-охирги, яширин-ошкор, билмасдан ёки атайлаб қилган бутун гуноҳларингизни Аллоҳу таоло авф этади” дея марҳамат қилиб, тасбиҳ намози қандай ўқилишини билдиргандилар. (Абу Довуд)

Тасбиҳ намозини, макруҳ вақтлардан ташқари хоҳлаган пайтда ўқиш мумкин. Агар кундузи ўқилса, тўрт ракатда бир, кечаси ўқилса, икки ракатда бир салом бериб ўқиш афзалдир.

Батафсил

Духо (чошгоҳ) намози

Савол: Чошгоҳ намозининг аҳамияти қандай ва қачон ўқилади?

Жавоб: Чошгоҳ вақти шаръий кундузнинг тўртдан бири ўтгандан кейин бошланиб, завол вақтигача давом этади. Яъни қуёшнинг пастки қавси зоҳирий уфқ ҳаттидан бир найза бўйи кўтарилган пайтдан ёки қуёш ҳақиқий уфқдан 5°С баландликка кўтарилганидан кейин бошланадиган вақт бўлиб, кароҳат вақтининг тугаганидан дарак беради. Масалан, 5 мартда Туркистонда имсок вақти 06:07да, шом 19:28да. У ҳолда шаръий кундуз 13 соат 21 дақиқани ташкил қилади. Бунинг тўртдан бири: 3 соат 20 дақиқа. Буни имсок вақтига қўшсак, 9:27 бўлади. Демак, Чошгоҳ вақти шу пайтдан бошланиб, деярли ишроқ вақтига тўғри келади. Чошгоҳ намози мана шу вақтдан то пешинга 20 дақиқа қолгунча ўқилади. (Қисқача айтганда, чошгоҳ вақти - қуёш чиққандан 50 дақиқа ўтгач бошланиб, пешинга 20 дақиқа қолгунгагача бўлган вақтдир.)

Батафсил