Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Ўзингизни "яхши одам" деб биласизми?

Бу учун ўзингизни қисқа ҳисоб-китобга тортишингиз керак. Чунки яхши одам аввало бировнинг кўнглини оғритмайди. Сўнгра навбати билан яхши инсон диннинг амр ва тақиқларига амал қилади. Динга хизмат қилади. Кўп ибодат қилса ҳам тавбани тарк этмайди. Атрофидагиларга азият бериш, ташвишга солиш кибрлилик аломатидир. 

Батафсил

Хатна (суннат) қилишнинг динимиздаги ўрни

Савол: Ўғил болаларни хатна қилдиришга бидъат деб, динда йўқлигини даво қилаётганлар чиқмоқда. У ҳолда 1400 йилдан буён неча-неча олиму авлиёлар, мужтаҳидлар ва бутун уммат ёппасига бидъат ишламоқдами?

Жавоб: Ҳозир мазҳаб ва машраби номаълум баъзи тентаклар диндаги дуч келган ҳукмга "бидъат" тамғасини босишга киришган даврдамиз. Бу гумроҳлар, гўё дин энди келгандек, гўё ушбу диннинг пайғамбари бўлмагандек, ҳар фурсатда динимиз ва Расулуллоҳ ворислари бўлмиш ислом олимларига эътироз қилишмоқда. Булар қиёмат аломатларидандир. Чунки ҳадиси шарифда“Қиёмат яқинлашганда одамлар аввалги олимларни жоҳиллик билан айблашади” деб башорат қилинган. (Ибни Асокир)

Батафсил

Ногирон бўлиб туғилган болалар

Савол: Ота-онанинг хатоси, маст-аластлиги ёки хасталиги туфайли кўр, оқсоқ, кар, соқов ёки никоҳсиз туғилган гўдакнинг айби нима? Ота-онаси кофир бўлган ва кофир ўлкада дунёга келган боланинг исломни ўрганиши мушкиллиги назарда тутилса, булар боланинг зарарига эмасми?

Жавоб: Ҳақиқий мусулмон Аллоҳу таолонинг розилигидан бошқа нияти бўлмаган кишидир. Аллоҳу таоло амр этгани учун ризқини топишга ҳаракат қилади. Иш ҳаётида ҳам ибодатини тарк қилмайди ва ҳаромга қўл урмайди. Пул топишда ҳам, уни сарфлашда ҳам динимизга амал қилади.

Батафсил