Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Субҳа намози

Таҳорат олгандан кейин ўқиладиган икки ракат намозга “Субҳа намози” дейилади. Уни макруҳ вақтлардан ташқари ҳамма пайт ўқиш мумкин. Таҳорат олгандан ёки ғуслдан кейин субҳа намозини ўқимоқчи бўлган одам субҳа намози билан бирга қазо намозига ҳам ният қилса, қазосини ўташ билан бирга субҳа намози савобига ҳам эришади.

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики:

“Яхшилаб таҳорат олиб, васвасасиз икки ракат намоз ўқиган кишининг гуноҳлари авф этилади.”(Бухорий)

Батафсил

Абҳар намози

Абҳар намози 4 ракатлик нофила намоздир. Иккинчи ракатдан кейин ташаҳҳудда ўтирганида аттаҳиётудан кейин солли-борик ҳам ўқилади. Ҳар ракатда бир фотиҳа, 10 марта Қадр сураси ўқилади. Рукуга кетишдан аввал 15 марта “Субҳоналлоҳи валҳамдулиллоҳи ва ло илоҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” тасбиҳи айтилади, сўнгра рукуга бориб, 3 марта “Субҳона роббиял азым” дегандан кейин яна 3 марта юқоридаги тасбиҳ айтилади. Кейин қавмада, яъни қаддини ростлаб яна шу тасбиҳ уч марта ўқилади.

Батафсил

Таҳият-ул манзил намози

Уйдан чиқиш олдида ва уйга киргач қароҳат вақти бўлмаса, икки ракат намоз ўқиш лозим. Бунга “Таҳият-ул манзил” намози дейилади. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики:

“Уйдан чиқаётганда икки ракат намоз ўқиган киши ташқаридан келадиган ҳар турли балолардан сақланади. Уйга киргач, икки ракат намоз ўқиган киши ҳам ичдаги ёмонликлардан муҳофаза қилинган бўлади.” (Байҳақий)

Батафсил