Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Фарзандга қандай исмларни қўйиш керак?

Савол: Фарзандга қандай исмларни қўйган маъқул?

Жавоб: Фарзандга қўйилган ёки қўядиган исмларнинг маъноларини динимизга, урф-одатимизга мос тушиш-тушмаслигига эътибор қаратиш керак. Мос бўлмаса, ўзгартириш керак. Ҳақли сабаблар билан исми ёки фамилиясини ўзгартиришни истовчилар топилиб туради. Айрим кимсалар дуч келган исмга "унақа сифат ва аниқловчилардан от бўлмайди" деб эътироз билдиради. Бу борада ёзилган китобларни дўконлардан топиш мумкин.

Батафсил

Табассум қўрида эримайдиган маъдан йўқ

Ҳозир ҳаттоки ёш болалар ҳам стрессли ва асабий. Эридан шикоят қилган аёлларни, аёлидан шикоят қилган эркакларни кўпчилигимиз учратганмиз.

Ота-боболаримизнинг “Қарс икки қўлдан чиқади” деган гапи бор. Бири жим бўлиб, узр сўраса, тортишув чўзилмайди, жанжал каттаймайди. Ҳар икки тараф ҳам “Мен ҳақлиман” деган сайин жанжал тинмайди, тортишув ҳам чўзилаверади. Бундай ҳолатларда одатда айб эркакларда бўлади. Аёлини бошқара олмаган эркак ожиз демакдир.

Батафсил

Ғарбдаги ғайриинсоний турмуш сабаблари

Бугун ғарб мамлакатларида зино, фаҳш жуда кенг ёйилган. Бунинг энг муҳим сабаби эса аёл ва эркакларнинг бир-бирлари билан назоратсиз, меъёрсиз шаклда кўришишларидир. Шунинг дастидан ғарбда зино қилмай умр кечирган бир эркак ёки аёл жуда ҳам кам учрайди.

Эркак-аёлнинг ҳеч қандай андишасиз бирга ўтириши, гаплашиши ва кўришиши орқали “мана аёлларга ҳурмат кўрсатяпмиз, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя қиляпмиз” десалар ҳам, уларни бу хатарга ўзлари дучор қилиб, аслида аёлларни эркаклар қўлида хор қилишмоқда ва савдо матоҳидек фойдаланишмоқда.

Батафсил