Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Нофила намозларни жамоат билан ўқиш

Савол: Баъзилар муборак кечаларда таҳажжуд вақтида тўпланиб, жамоат бўлиб нофила намоз ўқийди. Бунга бошқаларни ҳам чақиришади. Динимизда ундай нарса борми, шу тўғрими?

Жавоб: Бу ҳақда имоми Раббоний ҳазратлари “Мактубот” китобининг 1-жилд 288-мактубида айтадики:

Замонимизда хоҳ олим, хоҳ оми мусулмонларнинг кўпчилиги нофила ибодатларни адо этишга катта аҳамият бермоқда. Фарзларни бажаришда эса ҳафсаласизлик билан ҳаракат қилишмоқда. Фарзлар ичидаги суннат ва мустаҳабларга риоя қилишмаяпти.

Батафсил

Таҳиятул масжид намози

Масжидга кирганда ўтиришдан аввал масжид соҳибига, яъни Аллоҳу таолога таъзим ва ҳурмат учун ўқиладиган икки ракат нофила намоздир.

"Масжидга кирган кишининг таҳиятул масжид сифатида икки ракат намоз ўқиши иттифоқ ила суннат эканлиги билдирилган. Агар овоз чиқариб Қуръони карим ўқилаётган бўлса, таҳиятул масжид намози ўқилмайди." (Ҳамавий)

Батафсил

Истиҳора намози

Савол: Истиҳора нима ва истиҳора намози қандай ўқилади?

Жавоб: Истиҳора деб бир иш ҳақида хайрли ёки хайрсизлигини билиш мақсадида таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқигандан сўнг тегишли дуони ўқиб, шу ишга алоқадор туш кўриш учун уйқуга ётишга айтилади.

Имом Ғазолий ҳазратлари айтадики:

Тўрт нарсани қилган киши тўрт нарсадан маҳрум қолмайди:

 

Батафсил