Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Динимизда саломлашишнинг аҳамияти ва ҳукми

Динимизда саломлашишнинг аҳамияти катта. Салом – хавфсизлик, ҳузур, саломатлик, соғлиқ, тинчлик, роҳатлик, яхши натижа, қутулиш каби маъноларни билдиради. Салом бериш бир кишига қилинадиган энг чиройли дуодир. Салом “Мен мусулмонман, мендан сенга зарар келмайди, саломатдасан” ва “саломат бўл, сўнгги нафасингни мусулмон сифатида бер” маъноларига келади.

Салом бериш суннат, алик олиш фарздир. Мусулмонларнинг ёнига келганда, кетаётганда, учрашганда, ажралишганда мутлақо салом бериш керак.

Батафсил

Динимизни тўғри фиқҳ китобларидан ўрганайлик

Тоат-ибодатлари ва эътиқодини муайян бир мазҳаб бўйича адо этмаган одамнинг иймонини муҳофаза қилиши жуда қийин. У жар ёқасида турган одамга ўхшайди. Кичик бир эпкин ҳам уни жар тубига жўната олади. Чунки одам фақат ўз ақли билан диннинг бутун амру тақиқларини Қуръони каримдан чиқариши имконсиз. Шунинг учун оқил ва болиғ мусулмоннинг аввало калимаи шаҳодат айтиши ва маъносини ўрганиб, ишониши лозим. Сўнгра аҳли суннат олимларининг китобларида ёзилган эътиқод, яъни ишониш керак бўлган маълумотларни ўрганиб, буларга иймон келтириш керак.

Батафсил

Қуръони каримдан ҳамма ҳукм чиқара олмайди

Замонавий араб тилини ўзлаштириш орқали Қуръони каримдан ҳукм чиқариб бўлмайди. Ўзбекча маънолар таржимаси (маол) ёки тафсирдан ҳам Қуръон каримнинг том маъносини билиш мушкил. Чунки ҳар бир калиманинг замонига яраша ишлатилган илм соҳасига қараб маънолари ўзгариб туради.

Агар бирон кимса луғат ёрдамида Қуръони каримни тушунишга уринса, муҳаққақ адашади, иймонини хавф-хатарга дучор қилади.

Батафсил