Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Таҳажжуд намози

Савол: Таҳажжуд намози ўқиш учун бир ухлаб туриш шартми? Қазоси бор одам таҳажжуд ўқиса бўладими? Бу намознинг аҳамияти нималар?

Жавоб: Таҳажжуд - кечанинг учдан иккиси ўтгандан кейин имсок вақтигача ўқиладиган нофила намоздир. Таҳажжуд уйқуни тарк этиш деганидир. Таҳажжуд ўқиш учун бир ухлаб туриш шартлигини билдирганлар ҳам бўлган. (Ширъа шарҳи)

Батафсил

Аввобин намози

Савол: Аввобин деганлари қайси намоз ва қандай ўқилади?

Жавоб: Шом намозидан кейин ўқиладиган нофила намозга “Аввобин намози” дейилади. Бу намозни ўқиш мустаҳабдир. Олти ракат ўқилади.

Барчасини бир салом билан ёки икки ракатда бир салом билан ўқиш мумкин. Ҳар икки шаклда ҳам илк икки ракати шом намозининг суннати ўрнига ўтади.

Батафсил

Қусуф ва хусуф намозлари

Савол: Қусуф ва хусуф намозлари қайси ва қандай ўқилади?

Жавоб: Бу икки намоз нофила намоздир. Қусуф намози қуёш тутилганда, хусуф намози эса ой тутилганда ўқилади.

Қусуф намози:

Қуёш тутилган пайтда жума намозини ўқитадиган имом азонсиз ва иқоматсиз камида икки ракат намоз ўқитади. Қироатни овоз чиқариб ёки чиқармасдан ўқийди.

Батафсил