Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Рамазон ойининг фазилатлари

Бу йил (2026) Рамазон ойи 19 февраль пайшанба куни бошланади. Пайғамбар жанобимиз Рамазон ойи ҳақида шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи муборак бир ойдир. Аллоҳу таоло сизларга Рамазон рўзасини фарз қилди. Бу ойда раҳмат эшиклари очилади, Жаҳаннам эшиклари бекилади, шайтонлар кишанланади. Бу ойда бир кеча борки, минг ойдан қийматлидир. Бу кечанинг (Қадр кечаси) хайридан маҳрум қолган кимса, ҳар қанақа хайрдан маҳрум қолган бўлади.” (Насоий)

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Рамазон ойи бошланганда “Эй хайр аҳли хайр қилишга шошил! Ёмонлик аҳли сен ҳам ёмонлик қилишдан ўзингни тий!” дейилади.” (Насоий)

 

Батафсил

Шаъбон ойининг фазилатлари

11 февраль якшанба куни Шаъбон ойи бошланди. Расулуллоҳ Шаъбон ойига жуда ҳурмат кўрсатар ва “Ё Рабби, Ражаб ва Шаъбон ойларини бизларга муборак қил ва бизни Рамазонга эриштир” деб дуо қилардилар. Оиша онамиз айтадики: “Расулуллоҳнинг ҳеч бир ойда Шаъбон ойидагидан кўп рўза тутганларини кўрмадим. Баъзан бутун Шаъбон ойини рўза тутиб ўтказардилар.”(Бухорий)

Шаъбон ойида нима учун кўп рўза тутиши сўралганида Пайғамбаримиз: “Шаъбон шундай фазилатли ойки, инсонлар бундан ғофил. Бу ойда амаллар оламларнинг Раббига арз қилинади. Мен ҳам амалимнинг рўзадор эканлигимда арз этилишини истайман” деб марҳамат қилдилар. (Насоий)

 

Батафсил