Ҳарфларнинг махражи
2. Ёзилиши (калима бошида, ўртасида ва охирида)
Ўзидан олдинги ҳарфга бириккан ҳоли |
Икки тарафдаги ҳарфга бириккан ҳоли |
Ўзидан кейинги ҳарфга бириккан ҳоли |
Алоҳида ҳоли |
Ҳарфларнинг номлари |
– |
– |
– |
ء |
Ҳамза |
ـا |
_ |
– |
ا |
Алиф |
ـب |
ـبـ |
بـ |
ب |
Ба (Б) |
ـت |
ـتـ |
تـ |
ت |
Та (Т) |
ـث |
ـثـ |
ثـ |
ث |
Са (Ć) |
ـج |
ـجـ |
جـ |
ج |
Жим (Ж) |
ـح |
ـحـ |
حـ |
ح |
Ҳо (Ҳ) |
ـخ |
ـخـ |
خـ |
خ |
Хо (Х) |
ـد |
– |
– |
د |
Дал (Д) |
ـذ |
– |
– |
ذ |
Зал (З) |
ـر |
– |
– |
ر |
Ро (Р) |
ـز |
– |
– |
ز |
За (З) |
ـس |
ـسـ |
سـ |
س |
Син (С) |
ـش |
ـشـ |
شـ |
ش |
Шин (Ш) |
ـص |
ـصـ |
صـ |
ص |
Сод (С) |
ـض |
ـضـ |
ضـ |
ض |
Дод (Д) |
ـط |
ـطـ |
طـ |
ط |
То (Т) |
ـظ |
ـظـ |
ظـ |
ظ |
Зо (З) |
ـع |
ـعـ |
عـ |
ع |
Ъайн (Ъ) |
ـغ |
ـغـ |
غـ |
غ |
Ғайн (Ғ) |
ـف |
ـفـ |
فـ |
ف |
Фа (Ф) |
ـق |
ـقـ |
قـ |
ق |
Қоф (Қ) |
ـك |
ـكـ |
كـ |
ك |
Каф (К) |
ـل |
ـلـ |
لـ |
ل |
Лам (Л) |
ـم |
ـمـ |
مـ |
م |
Мим (М) |
ـن |
ـنـ |
نـ |
ن |
Нун (Н) |
ـه |
ـهـ |
هـ |
ه |
Ҳа (Ҳ) |
ـو |
– |
– |
و |
Вов (В) |
ـي |
ـيـ |
يـ |
ي |
Йа (Й) |
Ҳарфларнинг махражи (чиқиш, талаффуз жойи):
ا ء – Ҳамза, Алиф: (а,о) ҳалқум билан томоқнинг бирлашган жойи (ҳалқумнинг юқориси ва томоқ бўшлиғининг аввали)дан чиқади. Бу ҳарф ҳаракатли бўлганига “Ҳамза”, ҳаракатсиз бўлганига эса “Алиф” дейилади. Бу ҳарф ўқилаётганда тил танглайга тегмайди. Ингичка, ошкор ва қувват билан ўқилади.
ب – Ба: (б) Бу ҳарф лаблар бир-бирига қувватли ва тез тегиши орқали чиқади. Очиқ ва қувватли, ингичка товуш билан ўқилади.
ت – Та: (т) Бу ҳарф тил учи олдинги курак тишларининг ярмидан юқори қисмига тегиш орқали ўқилади. Очиқ, шиддатли, ингичка ва майин товуш билан ўқилади.
ث – Са: (ć) Бу ҳарф тил учининг устки қисмини олдинги курак тишларининг учларига теккизиш ва тил учини бироз ташқарига чиқариш орқали талаффуз қилинади. Ингичка, палтак (чучук), юмшоқ ва майин овоз билан ўқилади.
ج – Жим: (ж) Тилнинг ўрта қисмини танглайга қувватли равишда теккизиш орқали чиқади. Қувватли, ингичка ва палтак товуш билан ўқилади.
ح – Ҳо: (ҳ) бу ҳарф томоқнинг ўртасидан, томоқни бироз сиқиш орқали талаффуз қилинади. Ингичка, бўғиқ ва юмшоқ овоз билан ўқилади.
خ – Хо: (א) Томоқнинг оғизга яқин бўлган жойидан томоқни бироз хириллатиш орқали чиқади. Қалин, бўғиқ ва майин овоз билан ўқилади.
د – Дал: (д) Тил учини олд курак тишларининг милкка яқин жойига теккизиш орқали чиқади. Майин бўлмаган ингичка товуш билан ўқилади.
ذ – Зал: (з) Тил учини олд курак тишларининг учларидан бироз ташқарига чиқариш орқали ўқилади. Очиқ, юмшоқ, ингичка ва енгил палтак товуш билан ўқилади.
ر – Ро: (р) Тил учини бироз эгиб, орқа қисмини курак тишларининг милкига теккизиш орқали чиқади. Фатха ва дамма билан келганда қалин, касра билан келганда ингичка ўқилади.
ز – За: (з) Тил учини олдинги пастки икки тишнинг учларига теккизиш орқали айтилади. Юмшоқ, очиқ, ингичка ва кескин товуш билан ўқилади.
س – Син: (с) Тил учини олдинги пастки икки тиш учларининг бироз пастроғига теккизиш орқали чиқади. Майин, ингичка ва кескин товуш билан ўқилади.
ش – Шин: (ш) Тил ўртасини танглайга теккизиш орқали чиқади. Юмшоқ, ингичка ва майин товуш билан ўқилади.
ص – Сод: (č) Тил учини олдинги пастки икки тишнинг ярмидан сал юқорисига теккизиш орқали чиқади. Бўғиқ, майин ва қалин товуш билан ўқилади.
ض – Дод: (ď) Тилнинг ён тарафини устки озиқ тишларига теккизиш орқали, ўнг ёки чап тарафдан чиқади. Майин, қалин ва чўзилган товуш билан ўқилади.
ط – То: (Ť) Тил учини курак тишларининг милк билан бириккан жойига теккизиш орқали чиқади. Очиқ, қувватли ва қалин товуш билан ўқилади.
ظ – Зо: ( з ) Тил учининг бироз устки томони курак тишларининг учига теккизиш орқали чиқади. Майин ва қалин товуш билан ўқилади.
ع – Айн: (ъ) Ҳалқумнинг ўртасидан томоқ бироз сиқилиш орқали чиқади. Очиқ, ингичка ва ўрта юмшоқликдаги товуш билан ўқилади.
غ – Ғайн: (ғ) Томоқнинг оғиз бўшлигига яқин жойидан чиқади. Очиқ, майин ва қалин товуш билан ўқилади.
ف – Фа: (ф) Курак тишларининг учини пастки лаб ичига енгил теккизиш орқали чиқади. Юмшоқ, ингичка ва майин товуш билан ўқилади.
ق – Қоф: (қ) Тил тубининг усти билан қаршидаги танглай орасидан чиқади. Очиқ, қувватли ва қалин товуш билан ўқилади.
ك – Каф: (к) “Қоф” ҳарфининг чиқиш жойидан бироз пастроқдан, яъни тил ўртасига яқинроғи ва танглай орасидан чиқади. Қувватли, ингичка ва майин товуш билан ўқилади.
ل – Лам: (л) Тил учининг икки ёнини устки курак тишларининг милкига теккизиш орқали чиқади. Очиқ, ингичка ва ярим майин товуш билан ўқилади.
م – Мим: (м) Лаб ичларини бир-бирига енгил теккизиш орқали чиқади. Очиқ, ингичка, ярим майин ва бурун бўшлигидан келган товуш билан ўқилади.
ن – Нун: (н) Тил учини олдинги курак тишларига теккизиш орқали чиқади. Очиқ, ингичка, майин ва бурун бўшлигидан келувчи товуш билан ўқилади.
و – Вов: (в) Лаблар бир-бирига тегмасдан, олдинга бироз чўччайтириш орқали чиқади. Очиқ, юмшоқ ва ингичка товуш билан ўқилади.
ه – Ҳа: (ҳ) Ҳалқумнинг кўкрак билан бирлашган жойидан чиқади. Ингичка ва майин товуш билан ўқилади.
ي – Йа: (й) Тил ўртасини танглайга теккизиш орқали чиқади. Очиқ, юмшоқ ва ингичка товуш билан ўқилади.