Танвинлар
4. Сукун (Жазм деб ҳам аталади).
Сукун ўзидан олдинги ҳаракатли ҳарфни ўзи турган ҳарфга боғлайди ва тўхталади. Сукунли ҳарф аниқ ўқилади.
5. Танвинлар
1. Танвин дамма қалин талаффузли ҳарфлар билан келса (ун), юмшоқ талаффузли ҳарфлар билан келса (ÿн) товушини беради.
2. Танвин фатха қалин талаффузли ҳарфлар билан келса (он), юмшоқ талаффузли ҳарфлар билан келса (ан) товушини беради.
ЭСЛАТМА: Уч мад ҳарфлар ( ا ) ( و ) ( ى ) ва алиф лом ( ) ҳаракатсиз келса, умуман ўқилмайди.
3. Танвин касра қалин талаффузли ҳарфлар билан келса (ын), юмшоқ талаффузли ҳарфлар билан келса (ин) товушини беради.
6.Шадда (Ташдид деб ҳам аталади).
Шадда икки ҳарфни бир-бирига боғлайди тутилиб ва ўзи турган ҳарфни икки маротаба такрорлайди.