Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Ҳаёт хаёлдан иборат

Жаноза 

“Қандай ҳолатда яшасангиз, шу ҳолатда жон берасиз. Қандай ҳолда ўлсангиз, шу ҳолда ҳашр бўласиз (тириласиз).” (Ҳадиси шариф)

Аллоҳу таоло барчамизга ҳусни хотима (хайрли оқибат) берсин, калимаи шаҳодат келтирган ҳолда кўз юмишни насиб этсин.

Малак-ул мавт тўсатдан келади. Яқин одами тўсатдан вафот этганлар талмовсираб қолади. Оёқ-қўли бўшашиб, баъзи бир ишларга кучи етмай қолса, баъзиларини нотўғри қилади. Оғир изтиробга, ғам-ғуссага ботади. Шу сабабли баъзи нарсаларни билиб олишнинг фойдаси бор.

 

Батафсил

Нажс ва нажс бўлмаганлар

Савол: Кийим кир бўлса, нажс бўладими? Нажосат теккан кийимларни қанча марта ювиш керак?

Жавоб: Нажосат тегмаган кийимлар кирдан тозаланиш учун ювилади. Кир нажс эмас. Бир марта ювилса ҳам бўлади, умуман ювилмаса ҳам нажс эмас.

Нажосат теккан кийимларни ювишнинг маълум бир сони йўқ. Бир марта ювганда нажосат кетса, кифоя. Нажосат кетганидан кейин ранги ва ҳиди қолса ҳам зарари йўқ. Иссиқ сув билан ёки совунли ва кир ювиш кукуни (порошок) билан ювиш шарт эмас.

 

Батафсил

Карантиннинг аҳамияти

Пайғамбаримиз марҳамат қилдиларки: “Бир ерда вабо чиққанини эшитсангиз, у ерга борманг. Сиз яшаётган жойдан вабо чиқса, у ердан кетманг.”

Ҳазрати Оиша (родиаллоҳу анҳо) баён қилади: “Расулуллоҳ (алайҳиссалоту вассалом)дан таун касаллиги ҳақида сўрадилар. Пайғамбаримиз “У сиздан аввалгиларга Аллоҳ юборган бир азоб эди. (Энди) Уни Аллоҳ мўминларга раҳмат қилди. Таун тарқалган ўлкада бўлган бир қул ўзига Аллоҳ тақдир этган нарса юқишини билиб, савоб умидида сабр қилиб, у ерда қолса ва ташқарига чиқмаса, мутлақо унга шаҳид савобининг бир мисли берилади” деб жавоб бердилар.” (Бухорий, Тибб31, Анбиё 50, Қадар 15)

Батафсил