Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Тиловат саждаси

Савол: Сажда оятлари қайси сураларда?

Жавоб: Қуйидаги сураларда. Ёнида оят рақамлари ҳам кўрсатилган:

Аъроф, 206;

Рад, 15

Наҳл, 49

Исро, 107

Марям, 58

Ҳаж, 18

Фурқон, 60

 

Батафсил

“Кўз - одамни мозорга, туяни қозонга туширади”

Назардан сақланиш учун қўрғошин қуйдириш, кўзмунчоқ тақиш, полизга мол калла суягини осиб қўйиш бидъат эмас. (Ҳиндия-Хония)

Назар тегиши ҳақ, яъни кўз тегиши бор нарса. Назарнинг ҳақиқат эканлиги ояти карима билан собитдир. Ҳадиси шарифда ҳам “Назар ҳақдир” деб таъкидланган. (Муслим)

Одамга, ҳайвонга ва ҳатто жонсиз нарсага ҳам кўз тегади. Назар инсонни касал қилади, ҳатто ўлдиради. Китобларда аёлларга ва болаларга тезроқ таъсир қилиши ёзилган...

Баъзи кишилар бир нарсага тикилиб, суқланиб қараса, кўзларидан чиққан нурлар зарарли бўлиб жонли-жонсиз ҳамма нарсанинг бузилишига сабаб бўлади. Бунга мисоллар жуда кўп. Илм-фан ҳам бир кун келиб, бу нурларни ва таъсирларни тушунтириб бера олади.

 

Батафсил

Мусулмоннинг 24 соати

Солиҳ мусулмон Аллоҳу таолонинг борлигига, бирлигига ва Пайғамбаримизнинг таблиғ этганларига эътирозсиз иймон келтирган ва чин дилдан қабул қилган кишидир. Ислом динида иймон келтириш керак бўлган шартлар “муъманун биҳ” номи билан ифодаланади. Буларни ақоидда мужтаҳид бўлган имомлар ўз асарларида изоҳлаб, шакллантирган. Бу асарларнинг энг машҳурлари “Фиқҳ-и акбар”, “Ақоид-и Насафий” ва “Амолий”дир. Аҳли суннат эътиқодидаги мусулмонларининг иймон асослари мана шу уч қийматли манба доирасида шаклланган. Саҳобаи киромнинг ҳазрати Пайғамбардан олиб, нақл қилган иймон ва ислом таълимоти, бутун дунёда ақоид, фиқҳ ҳамда ахлоқ асослари орқали аҳли суннат томонидан тамсил этилмоқда.

Мусулмон, Пайғамбаримиз таъкидлаган тўғри эътиқод бўлмиш аҳли суннат ишонишида ҳар бир кунини қуйидагича бошлайди:

 

Батафсил