Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

“Намозга келганларни ифторга чақир" дедингиз

Дин уламолари айтадиларки: “Умрингиздан ўтган ҳар бир сония жуда қийматли бўлиб, ортга қайтиб келмайди. Мусулмоннинг иймондан кейин энг қиммат мулки вақтидир. Шунинг учун энг қиммат вақтимизни энг қиммат иш билан ўтказиш керак. Улардан бири эса намоздир. Намоз диннинг устунидир. Шунинг учун қўл остимиздагилар билан сўзимиз ўтадиган инсонларни албатта намозга чорлашимиз лозим.”

Батафсил

Рўза тутганларга Пайғамбаримиздан хушхабар

Бу муборак ойни охиратни қозониш учун имкон деб билиб, қўлдан келганча ибодат қилиш керак. Аллоҳу таоло рози бўлган ишлар билан шуғулланиш лозим. Дин улуғлари айтганларки: “Жума куни билан кечасида ҳамда рамазони шарифнинг ўттиз кун ва кечаларида ҳеч кимга азоб берилмайди. Рамазони шариф кир кийимнинг ювиш машинасига кириб, тоза бўлиб чиқишига ўхшайди. Биринчи куни покланиш бошланади, ўттизинчи куни одам топ-тоза бўлиб нариги томондан чиқади...”

Батафсил

Ғарбдан илҳом олган оқим: Қуръон мусулмонлиги

Асрлар давомида ислом динига ҳар хил эътиқод мансублари томонидан адоват ва ҳужум тўхтамаган. Лекин охирги асрнинг иккинчи ярмидан кейин ушбу ёвларнинг стратегиялари глобал миқёсда ўзгарди. Эллик йил олдин ислом ўлкаларида ҳукмрон бўлган “Ислом социализми”, “Араб социализми”, "Совет мусулмонлари", Қаддофийнинг Яшил китоби, ҳатто коммунизм идеологиясидаги “Динларни тубдан инкор қилиш” каби лойиҳалар кўзланган натижани бермади. Орқаворотдаги кучларнинг яширин мақсадлари бутунлай амалга ошмаса ҳам, исломни бузишда тер тўкадиган олдинги отрядлар учун манқуртлар етилиб улгурди.

Батафсил