Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Қурбон ҳайитининг 1, 2, 3-кунлари ортидан келадиган 3 кечага Қурбон байрами кечалари дейилади. Жорий йилда 16, 17 ва 18 июлга тўғри келади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Рамазон ва Қурбон байрамининг кечаларини ибодат билан ўтказган кишининг қалби қалблар ўлган вақтда ўлмайди.” (Ибн Можа, Табароний)

“Раҳмат эшиклари тўрт кечада очилади. Бу кечаларда қилинган дуолар рад қилинмайди. Улар: Рамазон ва Қурбон байрамининг биринчи кечалари, Барот ва Арафа кечасидир.” (Исфаҳоний)

Батафсил

Аҳли суннатнинг раиси имоми Аъзам

Имоми Аъзам ҳазратлари аҳли суннатнинг раисидирлар. Асл исми Нуъмон. 80 (м.699) йили Куфада туғилиб, 150 (м.767) йили 6 майда Бағдодда шаҳид этилди.

Фиқҳ илмларини, аҳли суннат эътиқодини жамлаган имоми Аъзам ҳазратлари буларни юзлаб талабаларига ўргатиб, китобларга ёзилишига сабаб бўлдилар.

Теран илми, ўткир ақли, зуҳд-тақвоси, ҳилми, салоҳияти ва сахийлиги юзлаб китобларда ёзилиб, баён этилган.

Батафсил

Унутилган ёки тарк этилган баъзи фарз ва суннатлар

Маълумки, “фарз” деб Аллоҳу таолонинг Қуръони каримда очиқча билдирган буйруқларидир. Бир ҳадиси қудсийда “Қулим фарзларни адо этиш орқали менга яқинлашганидек бошқа ҳеч нарса билан яқинлаша олмайди. Қулим нофила ибодатларни адо этганда уни шунчалик севаманки, у мен билан эшитиб, мен билан кўргай. Мен билан нарсаларни тутиб, мен билан юргай. Мендан нима истаса бераман. Менга сиғинса, уни муҳофаза қиламан” дейилган. (Бухорий)

 

Батафсил