Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Аҳли суннат ва фирқалар

Қуръони карим бутун мусулмонларни пайғамбаримиз алайҳиссалом таблиғ қилган, саҳобалари нақл этган, мужтаҳид олимлар изоҳлаган, барча мусулмонлар томонидан юз йиллардан бери татбиқ этиб келинаётган ва “ҳаблуллоҳ” дея номланган Ислом динига амал қилишимизни буюрган (Ол-и Имрон, 103). Яна бу оятда мусулмонларнинг Асҳоби киром нақл қилган ҳадиси шариф ва ижтиҳодлардан ажралиб ҳамда Қуръони каримга ботил, фосид маънолар бериб, залолат - бидъат фирқаларига айрилиш тақиқланган. 

Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам ҳадисларида: “Умматим етмиш уч фирқага бўлинади. Етмиш иккиси жаҳаннамга кетади, фақат биттаси қутулади. Улар менинг ва асҳобимнинг йўлидан юрадиган жамоатдир (аҳли суннат вал жамоат)” деб марҳамат қилганлар. (Абу Довуд, Суннат, 1; Термизий, Иймон, 18; Ибн Можа, Фитан, 17; Доримий, Сийар,74.)

Батафсил

Ким сунний, ким муътазила?

Аждодларимиз Хоразмшоҳлар, Салжуқийлар,Темурийлар, Бобурийлар ва Усмонийлар фақат аҳли суннат эътиқодини тамсил этишарди. Шу боис ушбу давлатлар ҳукмрон бўлган юз йиллар мобайнида, айниқса ақоид ва фиқҳда ушбу ҳақ эътиқод оламга ҳоким бўлди. Чунки бу эътиқод асослари мужтаҳидларга таянарди. Мужтаҳид олимлар Асҳоби киромдан тўғридан қабул қилиб олган Исломни, асосан Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни турли нотўғри таъвилу талқин ва фалсафа тажовузидан ҳимоялаб, аҳли суннат вал жамоат номи билан муҳофаза остига олган эдилар. Таркибидаги илмлар эътиборида ушбу диннинг асос ва меъёрлари аниқланди. Мужтаҳид бўлмаган олимлар ҳам ушбу меъёрлар доирасида илм ва таълим фаолиятларини юритдилар. Шу тариқа мусулмонларнинг иймон, ибодат ва бошқа жиҳатлардан бирлик ва ҳамжиҳатлиги таъминланди.

Батафсил