Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Нотўғри фатво берган киши хоиндир!

Яҳё бин Абул-Хайр Имроний ҳазратлари шофиий фиқҳ олимидир. 489 (мил.1096) йили Ямандаги Жанадда туғилди. Шу ердаги машҳур олимлардан дарс олди. Яманнинг кўзга кўринган Шофиий олимларидан бири бўлди. Ундан ҳам бир неча олимлар дарс олди. 558 (мил.1163) йили Жанадда вафот этди. Яҳё бин Абул-Хайр Имроний ҳазратлари айтдиларки:

Диний мавзуларда билмасдан туриб гапиришнинг гуноҳи оғир.

Батафсил

Ҳазрати Сулаймон ва чумолилар раиси

Сулаймон алайҳиссалом Байт-ул-Мақдиснинг иншосини битиргач, Аллоҳу таолодан тақдирига муносиб ҳукм билан ҳукмронлик насиб этишини сўради. Бу унга берилди. Ундан бошқа ҳеч кимга берилмаган мулк ва салтанат берилишини ҳам сўради. Бу ҳам унга берилди. Байт-ул-Мақдис қурилишини тугатгач, ушбу масжидга холис намоз ўқиш учунгина келган кишининг бу ердан онасидан туғилган кунидагидек гуноҳларидан пок ҳолда чиқишини сўради.

Батафсил

Бир умрга татигулик тун

Эртага Қадр кечасини (лайлатулқадр) кутиб оламиз иншоаллоҳ. Қадр кечаси Қуръони карим илк нозил бўлган кечадир. Бу кеча минг ойдан ҳам хайрлидир. Ўтмишда қанча минглаб ойлар шу бир кеча берган нафни бера олмай ўтиб кетган.

Қадр кечаси фақат бизга, фақат уммати Муҳаммадга махсусдир! Бошқа умматларда бундай кеча бўлмаган. Бу қандай улкан илоҳий эҳсон!

 

Батафсил