Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Рамазонни ҳурмат қилган қутулади

Аллоҳу таоло рамазони шариф ойини одамзотнинг дунё ва охират саодатига эришиши учун васила қилган. Бу ойни кўплаб неъматлар билан безаган. Муборак рамазон ойининг кеча-кундузида файзу барака ёмғирдек ёғмоқда. Жаноби Ҳақ оламларга раҳм қилиб юборган севгили Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳурматлари учун ушбу муборак ойда гуноҳларимизни авфу мағфират қилсин! Боши раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса жаҳаннамдан озод (бароат) ойи бўлган Рамазони шариф ойининг файз ва баракотларидан тўйиб-тўйиб фойдаланишни барчамизга насиб этсин!

Батафсил

Рамазонда тўрт синф одамга авф йўқ!

Дин уламоларимиз кунларнинг хайрлиси жума, ойларнинг хайрлиси рамазон, амалларнинг хайрлиси эса вақтида ўқилган намоздир, деб айтганлар.

Аллоҳу таоло рамазон рўзасини тутганлар билан туҳматга учраганларнинг ажрларини ҳисобсиз беришини ваъда қилган. Марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси бўлган Аллоҳу таолонинг карами чексизлигига қарангки, мўмин бандаларининг ҳисобларини савоб-гуноҳ тарозисида ўлчаш билан бирга қулига фойда сифатида икки эшикни очиқ қолдирмоқда. Ҳолбуки савоблар билан гуноҳларнинг ёзилишларида ҳам қул фойдасига ҳаракат қилинади. Бунга вазифадор фаришталар банда бирон хайрли ишни мурод қилиб, уни қила олмаса ҳам савоб ёзади. Лекин ёмон амални эса фақат уни содир қилгандан кейингина ёзади.

Батафсил

“Мусулмонлар 73 фирқага ажралади!”

Имоми Раббоний мужаддиди алфи соний Аҳмад Форуқий Сарҳандий ҳазратлари биринчи жилд 80-мактубида шундай деганлар:

Ҳадиси шарифда мусулмонларнинг етмиш уч фирқага ажралиб кетишлари билдирилган. Шу етмиш уч фирқадан ҳар бири исломга энг мос равишда яшаётган бизмиз деб даво қилиб, жаҳаннамдан қутулиши хабар берилган фирқа ўзлари эканлигини айтишмоқда. "Мўминун" сураси эллик тўртинчи ва "Рум" сурас ўттиз иккинчи оятида маолан “Ҳар бир фирқа тўғри йўлда эканлигини ўйлаб севинмоқда” дейилган.

Батафсил