Ғуслга доир баъзи маълумотлар

1. Жунуб ҳолида аёли билан яқинлик қилиш гуноҳ эмас, жоиздир. Лекин таҳоратли ҳолда бўлгани афзалдир.

2. Ҳожатхонада ғусл олишнинг зарари йўқ. Душ хонасига ўнг оёқ билан кирилади.

3. Шофеъийда таҳорат олаётганида тартибга риоя қилиш фарздир. Жунуб ҳолидаги бир Шофеъий ғуслга ният қилиб, денгизга шўнғиб-чиқса, бу ҳоли билан намоз ўқиса бўлади. чунки ғусл вақтида бутун вужуд ягона аъзо ҳисобланади.

4. Ғуслда аврат жойлари ёпиқ ҳолича қиблага юзланиш макруҳ эмас.

Батафсил

Ғуслдан кейин маний келса

Савол: Ғусл олиб бўлганидан кейин манийси келган эркак киши қайтадан ғусл олиши керакми?

Жавоб: Тўрт мазҳаб бўйича билдирамиз:

Ҳанафий ва Ханбалийда: Шаҳват билан ўрнидан қўзғалган маний ҳар қандай бир сабаб билан шаҳватсиз чиқса ҳам ғусл олиш керак. Шунинг учун ғусл олишдан аввал бироз ухлаш ёки идрор чиқариб, сийдик йўлида маний қолган бўлса, уни чиқариб ташлаш керак.

Батафсил

Бир жойини ювишни унутган одам

Савол: Таҳорат ёки ғусл олаётганида бир аъзосини ювишни унутган киши таҳоратдан, ғуслдан кейин ёки бир неча кундан кейин хотирласа нима қилади?

Жавоб: Эсига тушганида фақатгина ювилмаган жойини ювса кифоя. Моликийни тақлид қиладиган киши ювишни унутган жойини ёдига тушиши билан ювиши керак. Ўқиган намозларини қайта ўқиши керак эмас. “Ювдимми ё ювмадимми” деб шубҳа қилса, бу васваса бўлади. Ундай пайтда ювиши керак эмас.

Батафсил

Хотин жанозаси

Савол: Ҳайзли хотин жаноза юва оладими?

Жавоб: Ғассолнинг (ўлик ювадиган одам) аввал ғусл олиши мустаҳаб. Жунуб ва ҳайзли хотиннинг маййит ғасл қилиши (ювиши) макруҳ бўлади. (Саодати абадия)

Савол: Эҳтиёж бўлган тақдирда аёлнинг жанозасини эркак киши юва оладими?

Жавоб: Йўқ, юва олмайди.

Батафсил

Маййит ғасли

Савол: Жаноза қандай ювилади?

Жавоб: Ўлик ювиладиган тахта атрофида аввало хушбўй ҳидли гиёҳлар ёки исириқ тутатилиб, уч ёки беш марта айлантирилади.

Маййит усти ёпиқ ҳолатда хушбўй гиёҳ тутатилган тахта устига чалқанча ёки қулай ҳолда ётқизилади. Киндик билан тизза ораси ёпилган ҳолда ювилади. Чунки хотин кишининг хотинлар учун аврат жойи билан, эр кишининг эркаклар учун аврат жойлари айни. Тахта устига қиблага қаратиб ётқизиш суннат.

Батафсил

Кафан

Савол: Ўликнинг кафан пулини бегона одам ўз ёнидан берса бўладими?

Жавоб: Кафан марҳумнинг ўз ҳалол молидан олинган ва аввалдан ювилган бўлиши афзалроқ. Кафан маййитнинг молидан олинади. Қарзидан, васиятидан ва меросидан аввал кафан пули ажратилади. Хотин киши бадавдат бўлса ҳам кафанини эри олиб беради.

Савол: Ўликнинг кафани нечта парча бўлади?

Жавоб: Эр кишининг кафани уч парча, хотинники эса беш парча бўлиши суннат. Бундан ортиқ бўлиши бидъат. 

Батафсил