Таҳиятул масжид намози
Масжидга кирганда ўтиришдан аввал масжид соҳибига, яъни Аллоҳу таолога таъзим ва ҳурмат учун ўқиладиган икки ракат нофила намоздир.
"Масжидга кирган кишининг таҳиятул масжид сифатида икки ракат намоз ўқиши иттифоқ ила суннат эканлиги билдирилган. Агар овоз чиқариб Қуръони карим ўқилаётган бўлса, таҳиятул масжид намози ўқилмайди." (Ҳамавий)
Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Масжидга кирганда ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқинг! Сўнгра хоҳ ўтиринг, хоҳ ишингизга боринг!” (Абу Довуд)
“Аллоҳу таолонинг энг яхши кўрган жойи масжидлардир.” (Ҳаким)
“Масжидга келган одам Аллоҳнинг меҳмони бўлади. Аллоҳу таоло меҳмонига албатта икром этади.”(Табароний)
Фарз қазоси борлар ушбу нофила намозлар вақтида қазо намозларини ўқиши керак! Шунда бир қазодан қутилиб, нофила намоз ўқиганнинг савобига эришади. Масалан, таҳиятул масжид намозини ўқишда “Илк қазога қолган бомдод намозининг фарзини ва таҳиятул масжид намозини ўқишга...” деб ният қилиш керак. Шунда ҳам қазоси ўталган, ҳам номи тилга олинган нофила намоз ўқилган бўлади. (Наводири фиқҳия)
Савол: Таҳиятул масжид намози макруҳ вақтларда ҳам ўқилаверадими? Шофеъий мазҳабидагилар макруҳ вақт бўлса ҳам масжидга киргач, икки ракат таҳиятул масжид намозини ўқишади. Ҳанафийлар ҳам ўқийдими?
Жавоб: Ҳанафий мазҳабида макруҳ вақтларда таҳиятул масжид намози ўқилмайди. Масалан, пешин азони айтиландан кейин масжидга кирган одам икки ракат таҳиятул масжид намозини ўқий олади. Аср намози учун масжидга келганида ўқиши мумкин. Бомдод намозига келганида имсок вақтидан кейин таҳиятул масжид намозини ўқиш макруҳ бўлади. Яна шом намозидан кейин ҳам ўқилмайди. Пешин намозига 20 дақиқа қолганидан бошлаб ҳам ўқилмайди.
Масжидга кирган одам суннат ёки қазо ўқиганида таҳиятул масжидга ҳам ният қилса, бутун олимларга кўра, таҳиятул масжид намозини ҳам ўқиган бўлади.
Шофеъий мазҳабида таҳиятул масжид намози ўша вақтга тегишли намоз ҳисоблангани учун кароҳат вақти бўлса ҳам ўқиш жоиз.