Ҳаром молдан закот, садақа бериладими?

Савол: Ҳаромдан келган пул билан садақа берилса нима бўлади?

Жавоб: Ҳаромдан келган мол-мулк билан садақа берилса, олган фақир ҳам ҳаромдан келганлигини билиб туриб, "Аллоҳ рози бўлсин" деса ёки "Аллоҳ қабул этсин" деса, берган ҳам "омин" деса, иккиси ҳам куфрга тушади.

Бир кишининг қўлидаги мол ҳаромдан келганини билмагунча ўғирланган ёки қимордан ютган бўлса ҳам қўлидаги бу мол унинг ҳалол мулки деб қабул қилинади. Буни берганида мулки ҳабис бўлса ҳам олиш жоиздир. Берилаётган молнинг ҳаромлиги аниқ маълум бўлса, буни олиш жоиз эмас.

Батафсил

Закот яширинча бериладими?

Савол: Закотни яширин берган яхшими ёки очиқча берган? Очиқча бериш риё бўлмайдими?

Жавоб: Фарз бўлган закотни очиқча бериш риё бўлмайди, янада савоблироқ бўлади. Закотнинг бундай очиқча берилиши закотини бермаган деган туҳматдан қутқаради, бошқаларга ҳам ўрнак бўлади. Ибни Обидин яширинча берилган нофила садақанинг савоби очиқча берилгандан 70 марта ортиқ деб айтган. Очиқча берилган закотнинг савоби эса яширинча берилгандан 25 баравар ортиқ, деб айтган.

Батафсил

Закот ёки садақа сўрамоқ

Савол: Закот ёки садақа сўраш дурустми?

Жавоб: Бир кунлик егулиги бор кишининг закот ёки садақа сўраши ҳаромдир. Лекин сўрамасдан берилган садақани, закотни олиши жоиз. Муҳтож бўлмаган фақирнинг берилган закот ёки садақани олмагани афзал. Бир саҳоба закот тўплаш вазифасини сўраганида жаноби Расулуллоҳ “Сени одамлар ювиб ташлаган кирларни тўплашга масъул қилишни истамайман” дедилар. (Ибни Ҳузайма)

Закот сифатида берилган бир туяни сўраган одамга “Семиз кимсанинг иссиқда терлаган бадани ювилган кир сув ичиладими? Закот мана шундай кир кабидир” деб айтилди. (Имом Молик)

 

Батафсил

Мута (вақтинча) никоҳи ҳаром

Савол: Динимизда мута никоҳи борми?

Жавоб: Мута никоҳи тўрт мазҳабда ҳам ҳаромдир. Мута никоҳи дегани гувоҳларсиз бир аёлга маълум пул бериб, муайян вақт бирга яшашга келишиш деганидир. Мута никоҳининг ҳаром эканлигини бутун олимлар иттифоқ билан тасдиқлагани “Мезон-ул кубро” ва “Ибни Обидин”да ёзилган.

Имом Табароний айтади:

Абдуллоҳ ибни Аббос “Мута никоҳи авваллари ҳалол эди. Лекин “Оналарингиз сизларга ҳаромдир” маолидаги ояти карима келгандан кейин ҳаром қилинди. Мўминун сурасининг “Фақат завжаларингиз ва соҳиб бўлган жорияларингиз ҳалолдир” маолидаги ояти каримаси мута никоҳининг ҳаром қилинганлигини қувват билан билдирмоқда.

Батафсил

Гиёҳвандлик балоси

Савол: Наша, кўкнори, кокаин каби гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш гуноҳ эмасми? Гиёҳвандликка берилишнинг сабаби нима?

Жавоб: Ҳар қандай гиёҳвандлик гуноҳдир. “Ислом ахлоқи” китобида катта гуноҳлар орасида билдирилган. Ибни Ҳожар Маккий ҳазратлари «Афюн ва бошқа заҳарли ўтлар ҳаромдир. Лекин дорилар ичига қўшилган оз миқдори ҳаром эмас» деганлар. (Завожир)

Наша ва кўкнори каби моддаларнинг ақлга зарар берадиган миқдори ҳаромдир. Дорилар ичига қўшилган оз миқдори ҳаром эмас.

Батафсил

Ҳомиладорликнинг олдини олиш ва аборт

Савол: Ҳомила бўлмаслик учун тадбир олиш, масалан, презерватив ишлатиш жоизми?

Жавоб: Ҳа, жоиз.

Савол: Аёл киши ҳомиладор бўлмаслиги учун спирал қўйдириши жоизми?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Эри аёли рози бўлмаган ҳолда ҳомила бўлмаслиги учун тадбир олиши мумкинми ёки аёлини тадбир олишга мажбур қила оладими?

Жавоб: Йўқ.

 

Батафсил