Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Турмуш қуришнинг фойда ва зарарлари

Савол: Ҳозирги кунда оилали бўлиш зарарлими? Турмушда нималарга диққат қилиш керак?

Жавоб: Турмуш қуришнинг фойда ва зарарлари одамдан одамга қараб ўзгаради. Баъзилар учун турмуш қуриш дунё ва охират саодатига сабаб бўлади. Баъзилар учун эса зарарли бўлади. Турмуш қурмоқчи  бўлган киши бир неча марта истиҳора қилиши керак. Ҳақ таолога сиғиниб, нафснинг ва ёмон кимсаларнинг ўртага тушишидан сақланиш учун ёлвориш лозим.

Турмуш қуришнинг фойдаларидан баъзилари қуйида келтирилган:

 

Батафсил

Экстрокорпарал уруғлантириш (ЭКО)

Савол: ЭКО йўли билан фарзандли бўлиш жоизми?

Жавоб: Фарзанди бўлмаган эр-хотиннинг силсилаи олияни (улуғ ислом олимларини) восита қилиб, дуо қилишлари ва шаърий сабабларга мурожжат қилишлари керак. ЭКОда материаллар эр-хотиндан олиниб ва ҳаром ишланмасдан қилинса, жоиз бўлади. Лекин бу зарурат бўлмагани учун бу ишни эр-хотин ўзлари бажариши, табиб, ҳамшира, доя каби бегоналарга аврат жойларини кўрсатмаслиги ва сунъий уруғлантириш никоҳсиз эркак ва аёл орасида бўлмаслиги керак. (Ислом ахлоқи)

Батафсил

Туғиш вақтида гуноҳлар кечирилади

Савол: Кўзи ёриш вақтида вафот этган мусулмон аёл шаҳид бўладими?

Жавоб: Ҳа, шаҳид бўлади. Шаҳиднинг фарз қазрлари ва қул ҳақларидан ташқари бутун гуноҳлари авф этилади. Учта ҳадиси шарифнинг маъноси қуйидагича:

“Хотин ҳомиладорлигида, кўзи ёригунча ва гўдагини сутдан чиқаргунча Аллоҳ йўлида соқчиликда турган мужоҳид каби бўлади. Бу орада вафот этадиган бўлса, шаҳид ажри берилади.” (Табароний)

Батафсил