Закот кимларга берилади?

Савол: Закот кимларга берилади?

Жавоб: Моддалар ҳолида билдирамиз:

1. Ота-онага, бобосига, бувисига, ўғлига, неварасига, аёлига ва кофирга закот берилмайди. Фақир бўлиш шарти билан келинга, куёвга, қайнота-қайнонага, қайноға-қайнукаларига, ўгай ўғлига бериши мумкин. Агар солиҳ бўлсалар, ака-ука, амма-хола, амаки, тоғалари каби қариндошларига бериш жуда ҳам яхши бўлади.

2. Аёли динан фақир бўлган эрига имомайнга кўра закот бериши мумкин. Эри моддий қийинчилик ичида бўлса, бу қавлга эргашишнинг ҳеч зиёни йўқ.

Батафсил

Закот нисоби нима?

Савол: Закот нисоби нима? У қандай ҳисобланади?

Жавоб: Моддалар ҳолида ёзамиз: 1. Закот нисоби 20 мисқол, яъни 96 гр олтин ёки бу қийматдаги пул ва тижорат ашёларидир. Закот нисоби миқдорида моли бўлганга бой дейилади. Динимизга кўра эр ва аёлининг моллари бўлакдир. Бир-бирига қўшилмайди. Қайси бири бой бўлса, закотни шу беради.

2. Оладиган пуллари ҳам нисоб миқдорига қўшилади. Оладиган пулларини тўплаб бўлганидан кейин закотлари берилади. Олмасдан туриб ҳам бериш мумкин. Қарзлар мавжуд пул молдан чиқарилади. Қолганининг закоти берилади. 10 йилдан кейин олинадиган пул закот нисобига қўшилади. 10 йил кейин ўталадиган қарз закотдан туширилади.

Батафсил

Закот қачон берилади?

Савол: Закот қачон берилади?

Жавоб: Закот фарз бўлганидан кейин берилади. Нисоб даражасига етган бой бўлган санасини қамарий ойга кўра бир ерга ёзиб қўяди. Масалан, 3 Ражабда бой бўлган бўлса, бир йилдан сўнг 3 Ражабда яна нисоб миқдори қадар пули ва моли бўлса, закотини беради. Рамазон ойини кутмайди. Куни келмасдан туриб, закот беришнинг ҳам ҳеч зарари йўқ, жуда яхши бўлади. Ҳатто келажак бир неча йилнинг закотини аввалдан бериш ҳам жоиз. Закотини нотўғри ҳисоблаб, бир олтин бериши керак бўлса-ю, икки олтин бериб юборса, келаси йил берадиган закотдан бир олтинни айириб ташлаши мумкин.

Закотни шошилмасдан бир йил ичида бериш керак деган олимлар бўлса ҳам, ҳамон бериш вожибдир. Узрсиз кечиктириш макруҳ бўлади. Шофий ва Моликийда закот фарз бўлиши билан бериш фарздир. Ҳадиси шарифда “Закот беришда шошилинг” деб марҳамат қилинди. (Ибн Можа)

Батафсил

Иддат муддати кутиш

Савол: Бир хотин ажрашганидан кейин ёки эри вафот этганидан кейин бироз муддат турмушга чиқмасдан кутиши керакми? Бу иддат вақтида уйдан ташқарига чиқа оладими? Иддат муддати ичида никоҳланиши мумкинми?

Жавоб: Боин талоқ ва ўлим иддатида хотин киши безанмайди ва хушбўй ҳидлар сурмайди. Иддат муддати ичида хотин турмушга чиқа олмайди. Ҳатто никоҳланиш учун унга толиб бўлиш (совчи қўйиш) ҳам мумкин эмас.

Талоқ иддатида иддати битгунича эридан нафақасини олади. Лекин кечаси ва кундузи уйдан чиқмайди. Уйдан чиқадиган бўлса, нафақа ола олмайди.

Батафсил

Ёлғон гапириш жоиз бўлган жойлар

Савол: Хотиннинг эрини йўлга солиш учун ёлғон гапириши жоизми? Ёлғон гапириш жоиз бўлган бошқа ҳолатлар ҳам борми?

Жавоб: Дин душманларининг зараридан ҳимояланиш ёки мусулмонларни улардан ҳимоя қилиш учун ҳар қачон ёлғон гапириш жоиз бўлади. Золимдан бир мусулмоннинг жойини, мол-мулкини, гуноҳини яшириш ҳам жоиз. Икки мусулмонни яраштириш учун, молини ҳимоя қилиш учун, мусулмоннинг сири, айби ошкор бўлмаслиги учун ва бу каби ҳаромларнинг олдини олиш учун ёлғон жоиз бўлади.

Батафсил

Ҳулла нима?

Савол: Динни ёмонлаш учун ҳулла ҳақида гапириб, мазах қилаётганлар ҳам учрамоқда. Ҳулла дегани нима?

Жавоб: Ҳулланинг шаърий ва ғайришаърий бўлгани бор. Ғайришаърий бўлганини кўрсатиб исломият мана шундай қилмоқда дейиш нотўғри. Динимизда бир эркак аёлидан уч талоқ билан ажрашганидан кейин такрор бу аёл билан уйланиши ҳалол бўлмайди. Яъни никоҳ ўқилса ҳам никоҳлари ўтмайди. Эр-хотин ажрашганларидан кейин хотин киши уч ҳайз муддати иддат сақлайди. Сўнгра истаса бу хотин бошқа эркак билан турмуш қуриши мумкин. Хотин бу эри билан ҳам яшай олмасдан ажрашадиган бўлса, яна иддат муддати кутганидан иккинчи ажрашган эридан бошқа хоҳлаган кишига эрга тегиши мумкин. Биринчи ажрашган эри толиб бўлса, у билан ҳам никоҳланиши мумкин.

 

Батафсил