Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Қарилик неъмати

Савол: Мусулмон сифатида қариш жуда фазилатлидир, дейишади. Бу ҳақида маълумот берасизми?

Жавоб: Мусулмон неъматларга эришган киши деганидир. Одамнинг мусулмон сифатида сочини оқартириши катта неъматдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Аллоҳу таоло “Қарилик менинг нуримдир. Нуримга норим билан [жаҳаннам оташи билан] азоб беришдан ҳаё қиламан. У ҳолда сиз ҳам мендан ҳаё қилинг” деб буюрган.” (Абушшайх)

“Ҳақ таоло мусулмон бўлиб қариган кишига азоб беришдан ҳаё қилади.” (Ҳатиб)

 

Батафсил

Фарзандининг ўлимига сабр

Савол: Кичик фарзандимиз оламдан ўтди. Ота-она бўлганимиз учун қаттиқ қайғурдик, йиғлаб-сиқтадик. Бу бизга гуноҳ бўлдими?

Жавоб: Йиғлаш раҳмдандир. Йиғлаш гуноҳ эмас. Бақириб-чақириб, исён қилиш гуноҳ. Фарзанд ўлими, молини қўлдан бой бериш, кўзи кўр, қулоғи кар, бир аъзоси зарар кўриши сингари одамнинг ихтиёрида бўлмаган мусибатларга сабр қилишдан ҳам ортиқроқ фазилатли сабр бўлмайди. Сабр қилганларга бериладиган савобнинг миқдорини Аллоҳу таолодан бошқаси билмайди.

Мусибатларга сабр сиддиқларнинг даражасидир. Шунинг учун Пайғамбаримиз қуйидагича дуо қилардилар:

“Ё Рабби, менга шундай маърифат берки, мусибатлар менга қулай бўлсин!” (Термизий)

 

Батафсил

Қазо намозларига боғлиқ савол-жавоблар

Савол: Қазо намозлари қандай ўқилади, уларни ўз навбати билан ўқиш керакми?

Жавоб: Қазо намозлари айнан ўша қазосини ўқимоқчи бўлган намоздай ўқилади. Қазо намозларни ўқиётганда навбати билан ўқиш шарт эмас. Лекин қанча қазо намози ўқиганини билиш учун навбати билан ўқиган яхши.

Савол: Суннатларни ўқиётганда қазога ҳам ният қиламиз. Пешиннинг илк суннатини ўқиётганда энг аввал қазога қолган пешиннинг фарзига, асрнинг суннатини ўқиётганда энг аввал қазога қолган аср фарзига, шомда ҳам энг аввал қазога қолган шом фарзига деб ният қиламиз. Пешиннинг суннатини ўқиётганда шом ёки хуфтон фарзига деб ният қилсак бўладими?

Жавоб: Қайси намоз қазосини ўқишни хоҳласангиз, шунга ният қилишингиз мумкин.

Батафсил