Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Фосиқ билан турмуш қуриш

Савол: Намоз ўқимайдиган ва ҳижобли бўлмаган христан аёл билан уйланиш жоиз бўлганига кўра намоз ўқимайдиган, рўза тутмайдиган, очиқ-сочиқ кийинадиган мусулмон қизга уйланиш яхшироқми деб ўйлайман. Бу ҳақида нима дейсиз?

Жавоб: Бу фикрингиз нотўғри. Христиан қизга уйланиш таҳриман макруҳ, яъни ҳаромга яқин. Яъни христиан қизга уйланиш заруратсиз жоиз бўлмайди. Бугунги кунда китоб аҳли бўлган христиан қизни топиш жуда қийин. Кўпчилиги мушрик. Мушрик билан турмуш қуриш эса қатъиян жоиз эмас. Қитоб аҳли қизни топган тақдирда ҳам христиан, яъни кофир қиз билан мусулмон қизни қиёслаб бўлмайди.

Батафсил

Яхши одам билан турмуш қуриш керак

Савол: Динимизда ирқчилик борми? Қоратанли билан, немис билан, япон билан, лўли билан, сунний билан, шиа билан, христиан билан, буддист билан турмуш қуришнинг зарари борми?

Жавоб: Бу нарса эркак ёки аёл бўлишига боғлиқ. Чунки иккаласи учун жавоб икки хил бўлади. Динимизда мусулмон эркакларнинг аҳли китоб [христиан ёки яҳудий] аёл билан уйланиши таҳриман макруҳ бўлса ҳам жоиз. Лекин мусулмон хотин-қизнинг аҳли китоб бўлган эркак билан турмуш қуриши жоиз эмас. Турмуш қуришга ният қилган заҳоти мусулмонликдан чиқади. Мусулмон эркак ҳам, аёл ҳам буддист ёки атеист билан турмуш қура олмайди. Турмуш қурса, мусулмонликдан чиқади.

Батафсил

Иффат ва ҳаёнинг аҳамияти

Савол: Иффат ва ҳаёнинг аҳамияти нима?

Жавоб: Аллоҳу таоло инсон наслининг давом этиши учун эркак ва аёлни бир-бирига жозибали қилиб яратган. Айни вақтда бу қувватли туйғу қаршисида одамларни дунёда қаттиқ имтиҳонга рўбарў қилган. Дунёдаги қисқа умримиздаги энг қийин имтиҳон иффат имтиҳонидир. Бу имтиҳондан ўтган одам дунё ва охират қаҳрамонидир.

 

Батафсил